ВЕРТОЛЁТ ДВИГАТЕЛИ — вертолёт винтини ҳаракатга келтириш (айлантириш) учун мўлжалланган авиация двигатели. У поршенли ички ёнув двигатели ва ҳаво реактив двигатели бўлиши мумкин. Вертолёт парвозга кўтарилаётган ёки пасайиб қўнаётган пайтда қувватни қисқа муддатга ошириш учун қўшимча равкища ракета двигателидан фойдаланиш мумкин. Баъзи вертолётлар (мас., икки валли турбовинтли двигателлар ўрнатиладиган кўп двигателли вертолётлар)да самолётларнинг турбовинтли двигателлари қўлланилади.