ВЕСТ-ИНДИЯ

ВЕСТ-ИНДИЯ (инг. West Indies – айнан Ғарбий Ҳиндистон) — Атлантика океанининг Кариб денгизида жойлашган бир неча минг оролнинг умумий номи. Шим. ва Жан. Америка материклари оралиғида. Багама о. ларини, Катта ва Кичик Антиль о. лари (қ. Аншиль оролпари) ва б. оролларни ўз ичига олади. Шим. Америкага мансуб. Умумий майд. 240 минг км2 га яқин. Аҳолиси 35 млн. киши (1990-й. лар ўрталари), кўпчилиги негр, мулат ва креоллар. Рельефининг аксари қисми тоғли, карстли жойлар кўп. В.-И. да тез-тез ер қимирлаб туради. Кичик Антиль о. ларида сўнмаган вулканлар бор. В.-И. ороллари мезокайнозой ёшидаги вулканик ва чўкинди жинслардан тузилган. Энг баланд чўққиси Гаити о. даги Трухильо тоғи — 3175 м. В.-И. да фойдали қазилма кўп. Кубада марганец, хромит ва темир рудалари, Тринидад о. да табиий асфальт, нефть, Ямайка о. да боксит конлари бор. В.-И. да тропик пассат ва экваториал муссон иқлим ҳукмрон. Янв. нинг ўртача т-раси шим. да 21°, жан. да 26°. Ўртача йиллик ёғин 1000—1500 мм. Дарёлари қисқа, тез оқади. Доим яшил ўрмонлар, саванналар бор. В.-И. тропик бўронлар пайдо бўладиган жой. Текислик қисмларида шакарқамиш, кофе, тамаки, пахта етиштирилади. В.-И. да Антигуа ва Барбуда, Багама Ороллари, Барбадос, Гаити, Гренада, Доминика, Доминикана Республикаси, Куба, СентВинсент ва Гренадина, Сент-Китс ва Невис, Сент-Люсия, Тринидад ва Тобаго, Ямайка давлатлари ҳамда Буюк Британия, Нидерландия, Франция ва АҚШ мулклари бор. Оролларнинг кўпчилиги Христофор Колумб томонидан 1492— 1502 й. ларда Ҳиндистонга денгиз орқали ғарбдан бориладиган йўлни қидириш вақтида кашф қилинган. Колумб оролларни Ҳиндистоннинг бир кисми деб ҳисоблаган ва шу боис Ҳиндистон деб атаган. Европаликлар ҳақиқий Ҳиндистонни кашф қилганларидан сўнг ундан фарқлаш учун «Ғарбий» сўзи қўшилган.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕСТ-ИНДИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҲИНДИСТОН
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты