ВЕТЕРИНАРИЯ

ВЕТЕРИНАРИЯ, ветеринария тиббиёти, байтария (лот. veterinarius — ҳайвонларни парвариш қилувчи, ҳайвонларни даволовчи) — ҳайвонлар касалликларини ўрганувчи фанлар мажмуи ҳамда ҳайвонлар касалликларининг олдини олиш ва уларни йўқотиш, аҳолини одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар тизими. Ветеринария шартли равишда 3 гуруҳга ажратиладиган фанларни ўз ичига олади: ветеринария – биология фанлари — ҳайвонларнинг соғлом ва касал организмлари тузилиши ва ҳаёт фаолиятини, касаллик қўзғатувчиларини, дори моддаларининг организмга таъсирини ўрганади (ҳайвонларнинг нормал ва патологик анатомияси, физиологияси, ҳайвонлар биокимёси, Ветеринария микробиологияси, вирусология, микология, физиология ва б.); клиник фанлар — ҳайвонлар касалликларини, уларни аниқлаш усулларини, касалликларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишни ўрганади [эпизоотология ва инфекцион касалликлар, паразитология, инвазион касалликлар, ички юқумли бўлмаган касалликлар, хирургия, акушерлик ва гинекология (сунъий қочириш билан бирга) ва б. ветеринария-санитария фанлар и — ҳайвон организмига ташқи омиллар таъсирини, ҳайвонлар яшайдиган муҳитни яхшилаш муаммоларини (зоогигиена), шунингдек ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар ва хом ашё сифати масалаларини ўрганади (В. санитарияси, Ветеринариясанитария экспертизаси).

Ветеринария зоотехника, биол., кимё ва б. фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Ветеринария мутахассислари олиб борадиган тадбирлар (профилактика, даволаш, эпизоотияга қарши кураш, ветеринария-санитария тадбирлари) чорвага касалликлар етказадиган зарар ҳажмини қисқартириш имкониятини яратади, чорва бош сонини сақлаб қолишни ва чорвачилик маҳсулотлари и. ч. ни кўпайтиришни таъминлайди. Ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликларга қарши кураш, ҳайвонот маҳсулотлари сифатини назорат қилиш одамларнинг касалликларга чалинишини камайтиришга ёрдам беради.

Одамлар ҳайвонларни қўлга ўргатган ва улардан хўжалик мақсадларида фойдаланган даврдан бошлаб ҳайвонларни даволаб ҳам келганлар.

Ўзбекистонда кенг тармоқли Ветеринария муассасалари ва ташкилотлари, и. т. интлари ва ст-ялари, Ветеринария бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари ва техникумлари ташкил этилган. Ўзбекистонда Ветеринария врачлари Самарқанд қ. х. ин-тида тайёрланади (1929 й. дан). Ветеринария соҳасидаги и. т. ишлари Ўзбекистон ветеринария ин-ти (Самарқанд вилояти) да олиб борилади (қ. Ветеринария институти). Республикадаги бир қатор қ. х. коллежларида ўрта махсус маълумотли Ветеринария мутахассислари тайёрланади. Республикада Ветеринария фани ривожига Г. И. Скрябин, М. А. Султонов, Ж. Азимов, Н. В. Баданин, Э. Ҳ. Эргашев, Н. М. Матчонов, Р. X. Хаитов, Б. С. Салимов, М. Аминжонов, Ш. Азимов, А. О. Орипов, Т. Қ. Қобилов, О. М. Мавлонов, А. Л. Рўзимуродов, 3. Н. Норбоев, Ж. Шопўлатов, С. И. Вохддов, Ш. И. Ибрагимов, X. 3. Ибрагимов, Ш. Т. Расулов, Д. X. Нарзиев, Ф. X. Мажидов ва б. катта ҳисса қўшдилар. Республикада Ветеринария ишларига умумий раҳбарликни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ветеринария бош бошқармаси олиб боради. Ветеринария вазифалари, Ветеринария хизматини ташкил этиш асослари, Ветеринария мутахассисларининг ҳуқуқ ва бурчлари ЎзРнинг «Ветеринария тўғрисида» қонунида (1993 й. 3 сент.) белгилаб берилган (қ. Ветеринария хизмати).

Ад.: Ветеринария врачлари учун қисқача справочник, Т., 1968,Шопўлатов Ж., Ветеринария асослари, Т., 1993.

Мубошир Мусаев.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕТЕРИНАРИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТИББИЁТ
БИОЛОГИЯ
ПАРАЗИТОЛОГИЯ
ИНФЕКЦИОН КАСАЛЛИКЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты