ТРОМБ

ТРОМБ (юн. thrombos — лахта) — организм тириклигида томир ёки юрак бўшлиғида ивиб қолган қон. Қон кетиши натижасида томирдан ташкаридаги қон лахтаси ва лимфа томирларида лимфанинг ивиб қолиши ҳам Тромб дейилади. Тромб ҳосил бўлиши тромбоцитлар агглютинацияси, фибриноген коагуляцияси, эритроцитлар агглютинацияси ва қон плазмаси оқсиллари преципитацияси каби босқичлардан иборат. Оқ, қизил, аралаш ва гиалин Тромб ажратилади. Оқ Т. тромбоцитлар, фибрин ва лейкоцитлардан таркиб топиб, қон тез оқишида (аксари артерияда) секин ҳосил бўлади. Қизил Т., асосан, эритроцитлар (камроқ лейкоцитлар)дан иборат, секин қон оқишида (кўпроқ венада) тез юзага келади. Кизил ва оқ Тромбнинг қатқат аралашмасидан тузилган, юзаси гофрирли аралаш Тромб кўп учрайди. Гиалин Тромб томир капиллярларида вужудга келиб, гомогенлашган оқсил массасидан таркиб топган. Томир девори Тромби (томир деворида ҳосил бўлиб, аммо унинг бўшлиғини беркитмаган) ва тиқилган Тромб (томир бўшлиғини беркитиб қўйган Тромб) бўлади. Томир девори Тромби эндокардит, юрак пороклари ва б. да, аксари юракда, атеросклерозда йирик артерияларда, тромбофлебитда вена томирларида вужудга келади. Бу хил Тромб катталашса (тикилган Тромб) томир бўшлиғини беркитиб қўяди. Димланиш Тромби (томирда кон димланиб қолишидан келиб чиқади, кўпроқ юрак фаолияти етишмовчилигида учрайди) ва томир бўшлиғига қараб тез ўсадиган Тромб ҳам бор. Т. сўрилиши ёхуд бириктирувчи тўқимага қўшилиб кетиши, йиринглаб, сепсиста олиб келиши мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ТРОМБ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ИТАЛИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты