ТРОМБОЦИТЛАР

ТРОМБОЦИТЛАР (юн. thrombos лахта ва kytos — ҳужайра) — қондаги шаклли элементлардан бири. Тромбоцитлар диаметри 2—5 мкм келадиган таначалар бўлиб, улар қон пластинкалари деб аталади. 1 куб мл қонда 180—320 минг Т. бўлади. Улар кўмиқда ишланиб чиқади. Қон пластинкалари осонлик билан емирилади ва қоннинг ивишида иштирок этади. Қон томирлар жароҳатланганда Тромбоцитлар худди шу жойга тўпланади ва ўзаро бирикиб, қонни қуюлтирадиган махсус модда ажратади; натижада лахта қон (тромб) ҳосил бўлади ва қон оқиши тўхтайди. Қон кетгандан, операциядан кейин организмнинг ҳимоя реакцияси сифатида қонда Тромбоцитлар сони ортади (тромбоцитоз). Баъзан Тромбоцитларнинг ортиши юрак бўшликларида ва қон томирларда тромб ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин; бундам ҳолат кўпроқ веналарнинг варикоз кенгайиши ёки уларнинг яллиғланишида кузатилади (қ. Тромбофлебит). Т. сони камайиши ҳам мумкин (тромбоцитопения), мас., айрим дориларга нисбатан сезувчанлик юқори бўлганда, баъзи кимёвий моддалардан заҳарланганда Тромбоцитларнинг кўплаб емирилиши кузатилади, бунда салга қон оқаверади. Тромбоцитларнинг камайиши физиологик бўлиши ҳам мумкин, мас., киши ухлаганда, овқатдан кейин, ҳайз кўрганда Тромбоцитлар камаяди.


Кирилл алифбосида мақола: ТРОМБОЦИТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ЮРАК
ҲУЖАЙРА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты