ТРОПИК ҲАВО МАССАЛАРИ

ТРОПИК ҲАВО МАССАЛАРИ — йил давомида тропик ва субтропик кенгликларда уюшиб, қуйи кенгликлардан юқори кенгликларга ҳаракатланадиган ҳаво массалари. Ҳарорати ёзда юқори, материклар устидаги ҳавоси қуруқ, юқори босимли 30° шу каби ва 30° ж. к. атрофида кузатилади. Ёзда Ўрта Осиёда, Қозоғистоннинг жан. да уюшадиган ҳаво Т. ҳ. м. ҳисобланади. Тропик ҳаво массалари эгаллаган жойларда атмосфера босими юқори ҳавонинг пастлама ҳаракати устун бўлади, йил бўйи ҳаво жуда иссиқ ва ёғин кам ёғади.

Денгиз ва қуруқликдаги Тропик ҳаво массалари фарқланади. Денгиздаги Тропик ҳаво массалари нисбатан юқори траси ва нисбий намлиги, беқарор стратификацияси ва майдалаб ёғин ёғиши билан изоҳланса, қуруқликдаги Тропик ҳаво массалари ёзда ўзининг юқори траси, нисбий намлигининг пастлиги ва барқарор стратификацияси, ниҳоят чангнинг кўплиги билан ажралиб туради.


Кирилл алифбосида мақола: ТРОПИК ҲАВО МАССАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
ОСИЁ
ТИНЧ ОКЕАН
ИҚЛИМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты