ВИВЕКАНАНДА Свами (асл номи Нарендранатх Датта) (1863.12.1, Калькутта — 1902.4.1, Белур) — ҳинд мутафаккири, диний ислоҳотчи ва жамоат арбоби. 1880—84 й. ларда Калькутта унтида фалсафани ўрганди. Рамакришна таълимоти билан танишди. 1893 й. веданта таълимотини тарғиб қилиш мақсадида АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Японияга сафар қилди. 1897 й. «Рамакришна ҳидояти» диний-ислоҳотчилик жамиятига асос солди. Вивекананда «Ҳиндистонни қайта тиклаш» оқимининг вакили сифатида мамлакат озодлиги ва мустақиллиги учун курашчилар сафига қўшидди. Халқ оммасини Ҳиндистоннинг ягона умиди ва асосий кучи деб, ҳиндуизмнп мустақиллик учун курашнинг мафкуравий воситаси деб билли. Диний, табақавий ва миллий тенгсизликка қарши чиққан Вивекананда ижтимоий таркибни ўзгаришсиз қолдирган ҳолда ислоҳотлар ўтказиш тарафдори эди. Вивекананда таклиф этган «ислоҳот» маънавий ҳаёт доираси билан чегараланиб, жамият ва шахсни қайта тарбиялаш, онгда «инқилоб» ясаш, ҳар бир шахс ва миллатда маориф орқали веданта ғояларини ёйиш билан кифояланар эди. Ислоҳ этилган диннинг вазифаси, Вивекананда фикрича, аҳолининг энг камбағал доираларига ёрдам беришдир. Санъат, илм-фан ва дин — буларнинг ҳаммаси ҳақиқатга етишишнинг ҳар хил йўллари, холос Аммо ҳақиқатга эришишнинг зарурий шарти Шанкара (788—820) нинг ягона қарашини билишдир.
Вивекананда таълимоти Ҳиндистонда озодлик ҳаракатига ёрдам берди.