ТРОЯ

ТРОЯ (Илион) — Кичик Осиёнинг шим. ғарбидаги қад. шаҳар. Юнон эпоси орқали маълум. Немис археологи Г. Шлиман томонидан 1870-й. ларда Гиссарлик тепалигидаги қазишмалар натижасида топилган. 19-а. нинг охири. дан мунтазам қазиш ишлари олиб борилган, натижада Троянинг илк жез даври (мил. ав. тахм. 3000 й.) дан бошланган турли қатламлари очилган. Жез даврида Троя йирик марказ ва кичик подшолик пойтахти бўлган. Троя тепалик ён бағрига жойлашган, атрофи буржли мудофаа девори билан ўралган. Тепаликда арк, унинг атрофида зодагонларнинг уйлари бўлган. Мил. ав. тахминан 1260 й. да Троя уруши натижасида ахейлар томонидан босиб олиниб, вайрон қилинган. Ахейлар кетгач, шаҳар қад. маданий анъанасини сакдаб қолган, лекин илгариги мавкеини тиклай олмаган. Мил. ав. 1190 й. Болқон я. о. нинг шим. вилоятларидан кўчиб келганларнинг янги гуруҳи ўзлари билан жез қуроласлаҳалари ва сопол буюмларининг янги шаклларини олиб келишган. Мил. ав. 1100 й. Т. босқинчилик қурбони бўлиб, вайрон қилинган, фақат 400 й. ўтгач, мил. ав. 700 й. юнонлар Т. ўрнида Янги Илион номли янги шаҳар барпо этишган.


Кирилл алифбосида мақола: ТРОЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
МИСР
ЮНОНИСТОН
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты