ВИЗИЛДОҚ ҚЎНҒИЗЛАР

ВИЗИЛДОҚ ҚЎНҒИЗЛАР (Carabidae) — йиртқич қўнғизлар кенжа туркуми оиласи. Уз. 12—90 мм, танаси одатда чўзиқ, мўйловлари кўпинча ипсимон, оёклари узун, югурувчан. Устқанотлари кўпинча чоклар орқали ўзаро ёпишиб кетган, остқанотлари ривожланмаган. Ранги аксарият ҳолларда қора ёки қўнғир, металлга ўхшаш ялтироқ, иаьзан чипор. Кўпчилик турларида ҳимоя суюқлиги ишлаб чиқарадиган анал безлари бўлади. Визилдоқ қўнғизлар тупроқда ва унинг сиртида, баъзан дарахтлар ва уларнинг ёғоч қисмида, чумоли ва термитлар уяларида, ғорларда ҳаёт кечиради. Кўпчилик турлари тупрокда яшайдиган ҳар хил умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Хусусан, сулув қўнғизлар капалакларнинг қуртлари, асл визилдоқлар (Carabus) ҳашаротлар ва моллюскалар билан озиқланади. Ўсимликхўр Визилдоқ қўнғизлар экинларга, мас., донхўр Визилдоқ қўнғизлар (Zabrus tenebrioides) буғдойга зиён келтиради. Бир қанча Визилдоқ қўнғизлар, мас., тўпчилар қуртлари бошқа қўнғизлар ғумбагида эктопаразитлик қилади. Бир йиллик, икки йиллик, баъзан узоқроқ генерацияга эга. Визилдоқ қўнғизлар устида зоогеографик, географик ўзгарувчанлик ва ҳаётий формалари бўйича бир қанча тадқиқотлар олиб борилган. Визилдоқ қўнғизлар микроиқлим, тупроқ ва ўсимлик қоплами шароитининг ўзгаришига жуда сезгир бўлганидан биоиндикатор сифатида фойдаланилади. 30 мингдан ортиқ тури шимолдан экваторгача бўлган ҳудудларда тарқалган, бир қанча турлари турли мамлакатлар Кизил китобига киритилган. Ўзбекистонда 400 дан ортиқ тури учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ВИЗИЛДОҚ ҚЎНҒИЗЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
КАПАЛАКЛАР
КАНАЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты