ТУГАНАК БАКТЕРИЯЛАР

ТУГАНАК БАКТЕРИЯЛАР (Rhizobium) — дуккакли ўсимликлар (беда, берсим, нўхат ва б.) ниш илдизларда тўпланадиган ва ҳаводаги азотни ўзлаштириш хусусиятига эга бўлган аэроб бактериялар туркуми. Тупроқни азот билан бойитади. Ёш Т. б. иддиз тукчаларига кириб, уларни азот билан таъминлайди, илдиз ҳужайраларининг жадал бўлинишига таъсир кўрсатади, ўсимликлардан углерод ва минерал моддалар алмашинуви маҳсулотларини олади. Туганак бактериялар молекуляр азотни тез бириктирадиган бактериодлар ҳосил қилади, йўғонлашади, тармоқлашади. Илдизида туганаклари бўлган дуккакли ўсимликлар ҳаводан бир га майдонда йилига 10 кг дан ортиқ азот тўплайди. Тупроқни Туганак бактериялар билан бойитишда қўлланиладиган махсус бактериал ўғит — нитрагин шу бактериялар негизида ишлаб чиқарилади. Туганаклар яхши ҳосил бўлиши учун маданий ўсимликлар уруғлигига Туганак бактериялар юқтирилади (яна қ. Азот тўпловчи микроорганизмлар).


Кирилл алифбосида мақола: ТУГАНАК БАКТЕРИЯЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
МИНЕРАЛ
АЗОТ ТЎПЛОВЧИ МИКРООРГАНИЗМЛАР
БЕДА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты