ВИЛАНД (Wieland) Генрих Отто (1877.4.6, Пфорцхейм, Баден — 1957.5.8, Штарнберг) — немис органик кимёгари ва биокимёгари. Фалсафа фанлари д-ри (1901), экстраординар проф. (1909), Фрейбург ун-ти проф. (1917). Асосий ишлари гормонлар, стероидлар, алкалоидлар, хлорофилл ва гемоглобин кимёсига бағишланган, Тирик организмларда органик бирикмаларнинг оксидланиши, шу жумладан биологик оксидланиш жараёнларини чуқур ўрганган, дегидридланиш назариясига (Палладии Виланд билан бир вақтда) асос солган. Ўт кислоталари ва шунга ўхшаш бирикмалар тузилишини аниқлаган. Нобель мукофоти лауреати (1927).