ВИЛЛА (лот. villa — қўрғонча, ермулк) — шаҳар ташқарисидаги катта боғли ҳовли-жой. Дастлаб Италия (мил. ав. 3-а)да барпо этилган. Вилланинг villa rustica — турар жой ва хўжалик қурилишларидан иборат бўлган меъморий мажмуа, villa urbana — дам олиш ва кўнгил очар маскан, шунингдек атрофи бог билан ўралган кўшк, ҳайкал ва фавворали йирик турлари кенг тарқалган. 19-а. да Виллалар катта шаҳар ва шаҳар атрофида, шунингдек хушманзара жойлар, маҳаллий дам олиш масканларида имтиёзли равишда қурилган боғли, шинам хусусий уйлардан иборат бўлган. 20-а. дан — алоҳида қурилган кам (1, 2,
3) қаватли шинам уй биноси.