ТУКУРИНГРА — РФ Амур вилоятидаги тоғ тизмаси. Юкрри Зея текислиги билан АмурЗея платоси оралиғида. Уз 230 км, ўртача бал. 800—1200 м, энг баланд жойи 1605 м. Эни 40—70 км. Сувайирғич қисми ясси бўлиб, гумбаз шаклидаги чўққилар кўтарилган. 700— 800 м баландликда текисланган юзалар бор. Ён багирлари тик, уни кесиб утувчи дарёлар чукур даралар ҳосил қилган. Қад. музлик рельеф шакллари сакданган. Мезозой бурмаланиши даврида шаклланган.
Иқлими кескин континентал, қиши совуқ, узоқ давом этади, ёзи илиқ. Ён бағирларида тилоғоч, оқ қайин, қора қарағай ўрмонлари, жан. ён бағирларида қора қайин, Монголия эмани ҳам усади. Баланд қисмларида пакана кедр чангалзорлари, тоғ тундрасидан иборат, анча қисми тош қурумлари билан қопланган. Шарқий қисмида Зея қўриқхонаси бор.