ВИЛЬСОН (Уилсон; Wilson) Гарольд (1916.11.3, Хаддерсфилд ш., Йоркшир — 1995) — Буюк Британия бош вазири (1964-70, 1974-76). Лейбористлар партиясининг раҳбарларидан (1963 — 76). Вильсон ҳукумати ташқи сиёсат соҳасида АҚШ б-н ҳарбий-сиёсий иттифоқни сақлаш ва мустаҳкамлаш, НАТО ҳарбий блокини кучайтириш йўлидан борган. Вильсон иқтисод масалалари бўйича бир қанча илмий асарлар ёзган.