ВИМА КАДФИЗ, Кадфиз II (мил. 1-а.) — Кушон подшолиги шоҳларидан — кушоншоҳ (47—78). Кужула Кадфизнинг ўғли ва вориси. Тахм. 30 йил подшолик қилган. Вима Кадфиз даврида Кушон подшолиги ҳудуди кенгайган, хусусан Ҳиндистоннинг бир қисми қўшиб олинган. Вима Кадфиз даврида пул ислоҳоти ўтказилган, тангалар олтин ва мисдан зарб қилинган. Олтин тангалар: 1 ди-нор (8 г га яқин), 2 динор, 1/4 динор ва эҳтимол 1/2 динор қиймати билан чиқарилган. Вима Кадфиз даврида Кушон подшолигининг сиёсий маркази Сугдда бўлиб, Ҳиндистондаги мулкларни ноиблар бошқарган. Вима Кадфиз зарб этган тангаларнинг орқа томонида ҳиндларнинг Шива худоси билан буқазебу, олди томонида эса Вима Кадфизнинг меҳроб олдида турган сурати акс этган.