ТУМАНБОШИ

ТУМАНБОШИ — 10 минг жангчидан иборат ҳарбий қисм, дивизия қўмондони. Туркий манбаларда нўён, туман оқоси, туманбеги каби маънодошлари ҳам қайд этилади. Чингизхон армиясида мўғул аристократиясининг кўзга кўринган вакиллари — нўёнлар Туманбоши вазифасини ўтаган. Улар ижтимоийсиёсий, иқтисодий ва ҳ. к. ҳаётнинг муҳим масалалари ҳал қилинадиган қурултойларда қатнашиш ва ўз фикрини очиқойдин ифода этиш хуқуқига эга бўлган. Туманбоши, одатга кўра, йўлбарс тасвири туширилган олтин пайза боғлаб юрган ва бу лавозим наслдан наслга мерос сифатида ўтган. Амир Темур қўшинида туманларга бошчилик қилган шахсларга алоҳида талаблар қўйилган. Ғаним кучларини тормор қилган ёки унинг ҳудудларини забт этган Туманбоши туғ ва довул билан тақдирланган ҳамда «баҳодир» фахрий унвони билан сарафроз этилган. Соҳибқирондан бирор чегара вилоятни бошқариш учун суюрғол тарзида қабул қилган. Туманбоши машварату кенгашларда қатнашиш ҳуқуқига ҳам эга булган. Туманбошига мингбеги, юзбеги ва ўнбегилар бевосита бўйсунган. Туманбоши лавозими, асосан, адади бир неча 10 ёки 100 мингдан иборат қўшинлар таркибида кўпроқ кузга ташланади. Бобур қўшинида Туманбоши лавозими мавжуд бўлмаган, чунки қўшиннинг сони 12 мингдан ортиқ эмас эди.


Кирилл алифбосида мақола: ТУМАНБОШИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМИР ТЕМУР
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
МЎҒУЛЛАР ИСТИЛОСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты