ТУМАНЯН Ованес Тадевосович

ТУМАНЯН Ованес Тадевосович [1869.7(19).2, — Арманистон ҳоз. Туманян тумани Дсеҳ қишлоғи — 1923.23.3, Москва] — арман ёзувчиси ва жамоат арбоби. Тбилисидаги арман диний консисториясида, сўнг арман нашриётлар жамияти идорасида (1887—93), «Аскер» болалар журналида (1905) ишлаган. Арман ёзувчиларининг Кавказ жамияти (1912 — 21), Арманистонга ёрдам қўмитаси раиси (1921—22). Туманян миллатлараро қонли тўқнашувларга (1905—07) қарши чиққан, 2 марта (1908, 1911) қамалган. 1899 й. да Туманян раҳбарлигида Тбилисида «Вернатун» адабий тўгараги ташкил қилинган. «Шеърлар» тўпламлари (1—2ж. лар, 1890—92) нашр этилган. 90-й. ларда яратган қатор шеър, достон ва балладаларида ижтимоийпсихологик конфликтлар, арман халқи урфодатлари фольклор анъаналарида акс эттирилган. Достонлари деҳқонлар ҳаёти ҳақида («Маро», 1887; «Лореци сако», 1889; «Ануш», 1890 ва б.). «Сосунлик Довуд» достони (1902), «Охтамар» (1892), «Парвона» (1903), «Асал томчиси» (1909), «Шоҳ ва хабарчи» (1917) балладалари арман ва шарқ афсоналари асосида яратилган. Болаларга бағишлаб бир қанча асарлар ёзган («Мушук ва кучук», «Бахтсиз савдогар» ва б.). Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган («Менинг қўшиғим», «Шеърлар», «Поэмалар», 1962, «Охтамар», «Афсоналар», 1972 ва б.).


Кирилл алифбосида мақола: ТУМАНЯН Ованес Тадевосович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АРМАНИСТОН
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ГРУЗИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты