ВИНИЛЛАШ — органик бирикмалар молекуласига винил гуруҳи — СН=СН2 киритиш. Энг муҳим винилловчи моддалар — ацетилен НС=СН, винилгалогенидлар СН2=СНХ (Х-галоген) ва винилмагнийбромид (Норман реактиви) CH2=CHMgBr. Саноатда ацетилен билан Виниллаш натижасида спиртлардан оддий винил эфирлар, карбон кислоталардан эса мураккаб эфирлар, мас., винил-ацетат олинади. Цианид кислота (HCN) ни Виниллашда акрилонитрил, водород хлоридни Виниллашда винилхлорид, ацетиленнинг ўзини Виниллашда винилацетилен ҳосил бўлади.