ВИНТЛИ БИРИКМА — деталлар бир-бирига винт ёрдамида бириктириладиган резьбали бирикма. В. б. нинг болтли бирикмадан фарқи шуки, бунда гайкага ҳожат бўлмайди, чунки бириктириладиган деталнинг ўзи ички резьбали, винт эса ташқи резьбали бўлади. Винтли бирикма ажралувчан бирикмалар жумласига киради: винтли отвертка ёрдамида тескарига бураб бўшатиб, деталларни бир-биридан ажратиб олиш мумкин.