ВИНТЛИ КОНВЕЙЕР, шнек — сочилувчан юкларни (мас., донни) горизонтал ва қия текисликда яқин масофага узлуксиз ташийдиган қурилма. Иш орган и новда жойлашган винт . Ҳаракатлантириш меха-низми ёрдамида винт айланганда юк нов бўйлаб силжийди. Винтли конвейер қурилишда (цемент ва б.), электр ст-яларида (кўмир кукуни ва б.), кимё саноати ва б. тармоқларда чангийдиган, заҳарли ва б. материалларни ташишда ишлатилади.