ВИНЬЯ-ДЕЛЬ-МАР — Чилидаги шаҳар, Тинч океан соҳилидаги порт. Вальпараисо агломерацияси таркибида. Аҳолиси 305 мингдан зиёд киши (1990й. лар ўрталари). Т. й. станцияси. Кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари, шаҳар яқинида нефть з-ди бор. Иклим курорти ва туризм маркази. Шаҳарга 1874 й. асос солинган.