ТУПРОҚ ЭРОЗИЯСИ

ТУПРОҚ ЭРОЗИЯСИ (лот. erasio емирилиш, нураш) — тупроқнинг энг унумдор юқори қатламлари ва тупроқ ости жинсларининг атмосфера ёғинлари ҳамда суғориш сувлари, шамол ва б. таъсирида емирилиш жараёни. Юз бериш даражасига кўра, табиий ва жадаллашган (емирадиган) турларга бўлинади. Табиий Тупроқ эрозияси нисбатан секин кечиб, тупроқ табиий ҳосил бўлиш жараёнида қайта тикланиб туради. Жадаллашган Тупроқ эрозияси одамнинг хўжалик фаолияти (маданий ўсимликларни ўстиришда ердан нотўғри, уқувсиз фойдаланиш, эрозияга қарши тадбирчораларга риоя қилмай ерларни ўзлаштириш, сугориш, чорва молларни боқиш, ўрмонзорларни йўқ қилиш, қурилиш ишларини олиб бориш ва б.) натижасида юз бериб, тупроқ унумдорлигини сезиларли даражада пасайтириб юборади.

Тупроқ эрозияси, асосан, рельефи нотекис — пастбаланд, эрозия базиси (маълум бир жойнинг м ҳисобида денгиз сатҳидан баландлиги билан сув келиб қуйиладиган ернинг денгиз сатҳидан баландлиги ўртасидаги фарқ) катта бўлган ерларда бошланади. Тупроқ эрозияси ҳосил бўлиш омилларига кўра, сув, шамол, саноат, абразия, яйлов, механик Тупроқ эрозияси ва турларга бўлинади.

Сув эрозиясининг бошланиши ва кучайиши рельефи тузилиши билан боғлиқ бўлиб, одатда, ер юзасининг нишаблиги 1 — 1,5° дан ошганда юз бера бошлайди (суғориладиган ерларда суғориш эрозияси юз беради). Сув эрозияси емирилиш жараёнида тупроқ заррачаларининг бўлакларга бўлиниш ва қайта жойлашиш усулига кўра, ювилиш эрозияси, жилға ва жарланиш эрозиясига бўлинади. Ювилиш эрозияси тупроққа сингиб улгурмаган сувнинг оқими таъсирида вужудга келиб, тупроқ қатламининг нисбатан бир текисда ювиб кетиши билан тавсифланади. Жилға эрозияси жилға сувининг оқими таъсирида унча чуқур бўлмаган ўйдимчуқурликлар ҳосил бўлиши ва билан юз беради ва буни одатдаги ерга ишлов бериш билан бартараф этиш мумкин. Жарланиш эрозияси сув эрозиясининг бир тури бўлиб, сув оқимининг тор ўзанда тўпланиб оқиши, тупроқнинг вертикал емирилиши ва ювилиши натижасида вужудга келади. Сув таъсирида ернинг юзасида ўпқонлар пайдо бўлади. Бир кднча вақтдан сўнг бу ўпқонлар емирилиб жарликлар ҳосил бўлади.

Ўзбекистоннинг суғорма деҳқончилик зонасида сув эрозияси намлик билан етарли таъминланган (йиллик ёғинсочин миқдори 350—400 мм дан юқори) ва ярим таъминланган (йиллик ёгинсочин микдори 200—300 мм) лалмикор ерларда ҳамда типик ва тўқ тусли сур тупроқларда, қисман тоғ олди ва тоғ этаги қияликларида (мас., Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида; умумий майд. 969,4 минг га) тарқалган.

Шамол эрозияси (дефляция) 2 хил бўлади: тезлиги унча катта бўлмаган шамолнинг тупроқ майда заррачаларини учириб кетишидан келиб чиқувчи оддий ва катта тезликдаги шамол туфайли вужудга келувчи тўзонли бўрон. Шамол эрозияси суғориладиган ерларга катта зиён етказади (Марказий Фарғона, Бухоро воҳаси, Қарши чўли, Қорақалпоғистоннинг ғарбий зоналарида, ум. майд. 1,8 млн. га). Шамол эрозиясига, рельефдан қатъи назар, асосан бир йўналишда эсадиган кучли шамол, тупроқнинг енгил механик таркиби ва шўрланганлиги, суғориладиган ер майдонларнинг табиий шароитга номувофиқ йириклиги ҳамда ўрмон дарахтзорлари минтақасининг йўкдиги ёки қониқарсиз ахволдалиги сабаб бўлади.

Тупроқ эрозиясининг, шунингдек, ишлаб чиқариш. ва одам фаолияти билан боғлиқ бўлган қуйидаги турлари ҳам учрайди: саноат эрозияси — фойдали қазилмаларни қазиш (айниқса, очиқ усулда), уйжой, ишлаб чиқариш. бинолари ва йўл қуриш, газ ҳамда нефть қувурларини ўтказиш натижасида содир бўлади (қ. Ер рекультивацияси); абразия — дарё ва бошқа сув қавзалари қирғоқларининг емирилиши туфайли ҳайдалма ер, яйлов майдонлари қисқаради ва сув ҳавзаларини лойқа босади. Яйловларда ортиқча чорва боқиш яйлов эрозиясига сабаб бўлади. Механик эрозия ҳар бир зонага хос тупроқнинг қайта тикланиш имконияти даражасини ҳисобга олмай туриб, ўта оғир тракторлардан кенг фойдаланиш натижасида юз беради. Механик эрозия таъсирида тупрок, структураси бузилади, унинг сувфизик хусусиятлари, шунингдек, тупроқ ҳосил бўлишининг асосий омилларидан бўлган биологик фаоллик ёмонлашади.

Ад.: Муҳамедов Т., Тупроқ эрозияси деҳқончилик учун офат, Тупроқ эрозияси, 1973; Мухитдинов К., Ўзбекистонда тупроқ эрозияси ва унга қарши кураш чоралари, Тупроқ эрозияси, 1976; Мирзажонов ва б., Эрозияга учрагантупроқпарда юқори ҳосил олиш, Тупроқ эрозияси, 1980.

Ходимат Махсудов.


Кирилл алифбосида мақола: ТУПРОҚ ЭРОЗИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты