ВИРГАЦИЯ

ВИРГАЦИЯ, бурмалар виргацияси (лот. virga — тармоқланиш) (геол.) — тoғ жинслари бурмаларининг елпиғичсимон тармоқланиши. Виргация, одатда, бурмаланган зонанинг чўкишидан ва бурмаланишнинг тугалланишидан пайдо бўлади. Виргацияни фанга Э. Зюсс( 1885) киритган. Виргация, одатда, бурмаланган тoғ тизмаларининг тугаётган жойларида яққол кўринади. Виргацияга Шим. Тяньшаннинг гарбий чеккасидаги Чу-Или, Каратов ва Чатқол тизмаларининг елпиғичсимон бурмалари, ҲисорОлай тоғ системасининг ғарбидаги Нурота тоғлари, Тожикистон депрессияси ва Дарвоз бурмаларининг елпиғичсимон тармоқланиши мисол бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИРГАЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОЖИКИСТОН
ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
НУРОТА ТОҒЛАРИ
ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ БУРМАЛАНИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты