ТУПРОҚНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ — тупрокдаги минерал, органик, органикминерал ва баъзи кимёвий элементлар. Тупроқнинг минерал кисми бирламчи (кварц, дала шпатлари, амфиболлар, пироксин, слюда ва ҳ. к.) ва иккиламчи (монтмориллонит, каолинит, гидрослюда ва ҳ. к.) минераллардан ташкил топган. Тупроқнинг органик қисми гумусдан иборат. У гумин, фульво кислоталар ҳамда гумин моддалардан таркиб топган бўлиб, элементлар таркиби доимий эмас. Оч тусли сур тупроқларнинг А горизонтидаги гумус микдори 1 —1,5, азот 0,08—0,14% ни, типик бўз тупроқларда эса 1,5—3,5 ва 0,1—0,2% ни, тақирда 0,3—0,8 ва 0,03—0,06% ни, сур тусли қўнғир тупрокдарда 1% гача ва 0,07% дан камроқни ташкил этади. Тупроқ эритмасида органик ва минерал моддалар ҳамда газлар бор. Эриган моддалар ион, молекуляр ва коллоид шаклларда мавжуд бўлади. Эритмада минерал бирикма анионларидан КҚ, НҚ, газлардан СО2, О2 ва ҳ. к., органик бирикмалардан — органик кислоталар, қанд, аминокислоталар, спиртлар, ферментлар, ошловчи моддалар ва б., органикминерал моддалардан — гумус кислоталари, полифеноллар, кичик молекуляр органик кислоталар ва ҳ. к. нинг бўлиши характерли. Тупроқнинг газсимон қисми (ҳажмий фоизларда) 78,1 N, 19—21 О2, 0,1—1,0 СО2 дан иборат; қўшимча сифатида аммиак, глейли ва ботқоқтупроқларда эса водород сульфид, метан ва водород учрайди (яна қ. Тупроқ).
Хушвақт Номозов.