ВИРГИНИЯ

ВИРГИНИЯ, Виржиния — АҚШ нинг шарқий қисмидаги штат. Атлантика океани соҳилида. Майд. 105,7 минг км2. Аҳолиси 6,5 млн. дан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Аҳолининг қарийб 47% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Ричмонд ш. В. нинг ғарбида бал. 1743 м гача бўлган Аппалачи тоғ тизмалари, ўрта қисмида Пидмонт платоси, шарқида ботқоқли Атлантика бўйи пасттекислиги бор. Янв.-нинг ўртача т-раси — Г дан 5° гача, июлники 23—26°. Йилликёғин 1000 мм. Игна баргли ва аралаш ўрмонлар бор.

Виргиния индустриал-аграр штат. Тошкўмир, табиий газ ва қурилиш материаллари қазиб чиқарилади. Саноатининг асосий тармоқлари: кимё (сунъий тола, ўғит, портловчи моддалар и. ч.), электротехника, радиоэлектроника, тамаки, озиқовқат, ип газлама, ёғочсозлик, кемасозлик. Энг йирик саноат маркази — Роанок ш. Порт шаҳарлари — Норфольк, Портсмут, Ньюпорт-Ньюс, Данвилл. Ер-сув асосан йирик фермер хўжаликлари қўлида. Виргиниянинг ер юзасида эрозия жараёни кучли бўлганидан экинзорларнинг бир қисми яроқсиз бўлиб қолган. Боғдорчилик ва полизчилик ривожланган. Муҳим экинлари: тамаки, буғдой, маккажўхори, ер ёнғоқ, пахта. Қ. х. товар маҳсулотининг қарийб ярми чорвачиликдан олинади. Кўпроқ қорамол, парранда ва чўчқа боқилади. Балиқ овлаш ҳам ривожланган. Виргиниянинг Атлантика океани соҳилидаги Хэмптон-Роде гаванида кемалар қурилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИРГИНИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты