ВИРГИНИЯ ОРОЛЛАРИ

ВИРГИНИЯ ОРОЛЛАРИ — ВестИндиядаги (100 га яқин) майда ороллар. Буюк Британия (майд. 153,4 км2, ахолией 13 минг киши, 1987; маъмурий маркази — РодТаун ш.) ва АҚШ (майд. 355 км2, аҳолиси 104 минг киши, 1993; маъмурий маркази — Шарлотта-Амалия ш.) мулки. Аҳолиси негр ва мулатлар. В. о. неоген даври оҳактошларидан тузилган, рельефи текислик. В. о. да тоғ ҳосил бўлиш жараёни давом этмоқда. Энг баланд жойи 543 м. Иқлими иссиқ ва нам тропик иқлим. Йиллик ёғин 1200 мм. Тез-тез бўрон бўлиб туради. Доим яшил ўрмонлар бор. Аҳоли шакарқамиш ўстириш, сабзавотчилик, чорвачилик билан шуғулланади. Нефтни қайта ишловчи, алюминий, соат, ром, шакарқанд и. ч. корхоналари бор. Четга шакарқанд, ром, цитрус мевалари ва чорва моллари чикарилади. Туризм ривожланган. Виргиния оролларини 1493 й. да X. Колумб кашф этган.


Кирилл алифбосида мақола: ВИРГИНИЯ ОРОЛЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
ТОШКЕНТ
ЕР
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты