ТУР

ТУР (Авестода Thura) — қад. эронийларнинг пешдодийлар сулоласидан бўлган шоҳи Фаридун (Траэтаона) нинг ўғли. Авестода Ўрта Осиёнинг қад. халқлари — турлар (туронликлар) қайд этилган (қ. Турон). Фирдавсийнинг «Шохнома» асарига кўра, Тур туркий халқлар бобокалони, акаси Салм (Силм, Сельм) эса сомий халкдар бобокалони ҳисобланган. Фаридун дунёнинг тақсимланиши хақидаги форс анъаналарига кўра, ўз салтанатини ўғиллари Тур, Салм ва Эрож ўртасида тақсимлаган. Катта ўғил Салм — бойлик, ўртанчаси Тур — ҳарбий шоншавкат, кичик ўғли Эрож — қонун ва динни сўраган. Уларнинг илтимосларига кура, подшо оталари Салмга Рум ерларини, Турга Туркистон ва чўлу биёбонни, кенжа ўғли Эрожга эса Эрон тахтини ва акалари устидан олий ҳокимиятни топширган. «Шоғнома»да бу анъана бошқача вариантда сақланган. Фаридун ўз ўғилларини синамоқчи бўлади ва аждарҳога айланиб уларнинг йўлини тўсади. Салм қочиб қолади, Тур курашга бел боғлайди, Эрож эса ўзининг акл заковати, олийжаноблиги билан аждарҳони тинчлантиради. ТУР, ибтидоий буқа (Bos primigenius) — қирилиб кетган ёввойи буқа. Бир неча кенжа турлари бўлган. Бўйи (яғринидан) 2 м ча, вазни 800 кг гача. Тўртламчи даврда Шарқий ярим шарнинг деярли ҳамма жойларида (Австралиядан ташқари), Европада эса 17-а. гача (Польшада) яшаган. Асосан, ўрмондашт зонасида тарқалган. Тур — хонаки қорамолларнинг аждоди. Танлаш, дурагайлаш ва б. методларнинг қўлланиши натижасида дастлабки Турдан ҳар хил қорамол зотлари яратилган. Кавказдаги ёввойи эчкининг бир тури ҳам Тур дейилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ҲАРБИЙ САНЪАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты