ВИРУНГА

ВИРУНГА — Шарқий Африкадаги ҳоз. замон вулканизми области, Киву кўлидан шим. га томон йўналган тектоник ботикда жойлашган. 8 та йирик ва кўплаб (400 дан ортиқ) майда ҳаракатдаги ва сўнган вулканлар гуруҳи. Вирунга вулканик майдони базальт ва лейцитли лавалардан тузилган бўлиб, 1800 м ва ундан ортиқ баландликда. Энг баланд жойи — Карисимби сўнган вулкани (4507 м); Ғарбдаги Ньирагонго (3470 м) ва Ньямлагира (3056 м) вулканлари фаол ҳаракатда. 2300—2500 м баландликкача доим яшил сернам экваториал ўрмонлар, бутазорлардан иборат; ундан юқориси лавали майдонлар. Вирунга миллий парки: фауна резервати бор. Фаунаси таркибида — тоғ гориллалари, шимпанзе, фил, қоплонлар, бегемот, шунингдек бошқа туёқли ҳайвонлар учрайди. Тоғ гориллалари қўриқхонаси бор.


Кирилл алифбосида мақола: ВИРУНГА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ОСИЁ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты