ВИСЛА — Польшадаги энг катта дарё. Уз. 1047 км, ҳавзасининг майд. 198,5 минг км2. Ғарбий Карпат (Силезия Бескиди) тоғларидан бошланиб, Болтиқ денгизининг Гданьск қўлтиғига дельта ҳосил қилиб қуйилади. Йирик ирмоқлари: ўнгдан — Дунаец, Вислока, Сан, Ғарбий Буг ва б. ; чапдан — Пилица, Брда. Висла бошланган жойидан 40 км гача тоғ орасидан, Пшемша билан қўшилгач текисликдан оқади; ёзда Карпат тоғларига ёққан жалалар натижасида тошади. Ўртача йиллик сув сарфи 1090 м3/сек. В. Польшанинг муҳим транспорт магистрали. Қуйилиш жойидан Пшемша ирмоғи қўшилган жойгача 940 км масофада кема қатнайди. Висла каналлар орқали Неман, Днепр, Одра дарёлари 6-н қўшилган. Висла бўйида Варшава, Краков, Плоцк, Торунь ш. лари, дельтасида Гданьск ш. жойлашган.