ВИСЛА-ОДЕР ОПЕРАЦИЯСИ — 2-жаҳон уруши давридаги ҳарбий операция (1945.12.1—3.2). 1-Белоруссия ва 1-Украина фронтлари (Совет Иттифоқи Маршаллари Г. К. Жуков ва И. С. Конев) Висла дарёси бўйида немис қўшинларининг «А», шунингдек 26 янв. да эса «Марказ» (ген.-полковник И. Гарпе, 17 янв. дан — ген.-полковник Ф. Шёрнер) армиялари мудофаасини ёриб ўтиб Варшавани озод қилганлар (17 янв.), Бреслау ва Познанда душманнинг йирик қўшинлар гуруҳини қуршовга олганлар. Польшанинг ғарбий қисмини озод қилганлар, Одер дарёсини кечиб Германия ҳудудига кирганлар ва Берлинга ҳужум қилиш учун қулай мавқени, эгаллаганлар.