ВИСМУТ РУДАЛАРИ

ВИСМУТ РУДАЛАРИ — висмут олинадиган бирикмалар. Соф туғма висмут, висмутин, тетрадимут, козалит, бисмит, бисмутит минералларидан ташкил топади. Қалай, вольфрам, мис, қўрғошин ва б. металларнинг рудалари билан кўпинча бирга учрайди. Дунёда олинадиган висмутнинг 90% таркибида висмут бўлган қўрғошин, рух, мис, қалай рудалари ва концентратларининг металлургияда қайта ишланишидан олинади. Рудаларда висмутнинг микдори 0,01, баъзан 0,1%. Висмут олинадиган конларда 1% дан кўпроқ. Бундай конлар жуда кам.

Висмут рудалари эндоген конлари постмагматик ва гидротермал бўлиб, гранит тоғ жинслари б-н генетик боғлиқ. Висмут рудаларини грейзенли,’ кварц-томирли (вольфрамит, берилл, молибденит, висмутин, козалит), скарнли (шеелит, мис, полиметалли), колчеданли (висмут б-н), олтин-висмутли ва б. кўп конлари маълум. Экзоген шароитларда туб конларни емирилишидан базобисмутит ва бисмутитли аллювиал ва делювиалаллювиал сочмалари ҳосил бўлади.

Йирик Висмут рудалари конлари Боливия, Мексика, АҚШ, Перу ва б. мамлакатларда, РФ (Забайкалье), Ўзбекистонда (Устарасой) топилган.

Висмут рудалари осон эрийдиган қотишмалар олишда ва шиша саноатида нур синдириш кўрсаткичи юқори бўлган шишалар и. ч. да, шунингдек тиббиёт ва б. соҳаларда қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИСМУТ РУДАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
МЕКСИКА
БОЛИВИЯ
ОЛТИН РУДАЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты