«ТУРК ЭЛИ» — 1917 й. сент. дан «Туркистон Мусулмон Марказият шўроси» ва «Турк Адам Марказият фиркаси»нинг нашр органи сифатида чиқа бошлаган газ. «Турк эли» нинг асосий мақсади Туркистон мухториятини муҳофаза қилишдан иборат бўлган. Газ. да Муҳаммад Амин Афандизода, Шокиржон Раҳимий, Бурҳон Ҳабиб, Рафиқ Мўминий ва б. нинг мақолалари, шунингдек, зиёлиларнинг фаолиятларига оид маълумотлар бериб борилган. Сиёсий тузум ўзгариши билан газ. фаолияти тез орада тўхтатилган.