ВИТВАТЕРСРАНД

ВИТВАТЕРСРАНД — дунёдаги энг йирик олтин-уранли ҳавза (кон). ЖАР ҳудудида (Трансвааль ва Оранж провинциялари) жойлашган. 1884 – й. да очилган. 1886 й. дан эксплуатация қилина бошлаган. 1952 й. дан йўл-йўлакай уран олинмоқда. 1980 й. гача кондан 36 минг т олтин олинган. Бу эса иқтисодий ривожланган ва ривожланаётган давлатларда олинган олтиннинг қарийб 1/3 қисмини ташкил этди. Олтиннинг умумий захираси 15,5 дан 18,7 минг т гача, товар рудасидаги ўртача миқдори 9,3 г/т. 10 та горизонтдан 4000 м гача чуқурлиқдан олтин олинади. Руда қазиб олишнинг йирик марказлари: Йоханнесбург, Клерксдорп, Одендалсрюс, Белком. Шахталарда т-ра 50° дан юқори. U3Og нинг умумий захираси 128 минг т, руда таркибидаги ўртача миқдори 0,02—0,05%. 1970-й. лар 2-ярмида ҳар йили 3,2 дан 5,5 минг т гача уран олинган. 1970 й. да энг кўп олтин олинган (1000,4 т). Кейинги йилларда олинган олтиннинг миқдори аста-секин камая борди. Йўл-йўлакай пирит, осмийли иридий гуруҳи минераллари, платинали металлар ва кумуш олинади. Рудаланиш асосан қуйи протерозой даври Витватерсранд системасида жойлашган. Рудали конгломератлардаги руда жинслари (рифлар) рудасиз кварцит қатламлари б-н бирга учрайди. Конгломератлар рифлар ҳосил қилган, уларнинг саноатбоп хиллари банкет деб аталади. Алоҳида конгломерат қатламларининг қалинлиги 2—3 см дан 3 м гача, уз. 3—4 км гача. Рудали майдонда 3 ярус (юқори, ўрта ва қуйи) жинслари иштирок этган. Қуйи ярус архей даври гнейс ва кристалли сланецлардан, ўрта ярус кечки токембрий сланец, кварцит, конгломерат ва вулкан жинсларидан ва юқори ярус палеозой ётқизиқларидан ташкил топган. Витватерсранд ҳосил бўлиши мунозарали. Бир гуруҳ олимлар Витватерсранд қад. дарё дельталари сочмалари бўлиб кейинчалик метаморфлашган десалар, бошқалар гидротермал жа-раёни иштирок этган деб ҳисоблайдилар.


Кирилл алифбосида мақола: ВИТВАТЕРСРАНД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты