ТУРКИЙШУНОСЛИК

ТУРКИЙШУНОСЛИК, туркология — туркий тилларда сўзлашувчи халқларнинг тиллари, этнографияси, тарихи, адабиёти, фольклори, маданиятини ўрганувчи гуманитар фанлар мажмуи. Дастлаб Туркийшунослик, асосан, филологик фан сифатида ривожланди. Туркийшуносликнинг энг муҳим манбалари: 7—11-а. га мансуб урхуненисей ёзув (битик)лари, уйғур ёзуви ёдгорликлари, ўрта асрларда яшаб, араб, форс ва туркий тилларда ижод этган муаллифларнинг асарлари ва б. Туркий қабилалар ҳақида Маҳмуд Кошғарий томонидан тўплаб тартибга солинган энг қад. маълумотлар тўплами — «Девону луғотшп турк» ва Абулғози Баҳодирхоннинг тарихийэтнографик асарлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ғарбий Европа туркийлар билан 11 — 13-а. ларда, Византия ҳамда салибчиларнинг салжуқ туркларига қарши кураши пайтида танишади. Турклар томонидан Константинопол (ҳоз. Истанбул)нинг босиб олиниши уларга бўлган қизиқишни янада орттирди. Европа адабиётида Усмонли турк империясининг дастлабки тавсифи 15 — 16-а. ларга мансуб. Ғарб шарқшунослигида Туркийшуносликнинг 17—18-а. лардаги бош йўналиши Усмонли турк империясини, унинг сиёсий ва ҳарбий қудрати негизларини ўрганишдан иборат бўлган. Европадаги дастлабки тадқиқот объектларидан яна бири турк тилидир: 1533 й. да дастлабки қўлёзма қўлланмаси, 1612 й. да Иероним Мегизернинг илк босма грамматикаси яратилди. Усмонли турк тили бўйича юқоридаги ва б. асарлар, айниқса, Ф. Менинскийнинг турк тили грамматикаси ва луғати (17-а. нинг 2ярми) Ғарбий Европа ва Россияда 18-а. охири — 19-а. бошида туркий тилларни илмий ўрганишга замин ҳозирлади.

Россияда Туркийшунослик билан мунтазам шуғулланиш (18-а. нинг 2 ярмидан) И. Гиганов ва С. Хальфинларнинг номи билан боғлиқ. Т. Россияда 19-а. да ва 20-а. бошларида сезиларли тараққиёт даражасига эришади ва комплекс фан сифатида шаклланади (Х. Д. Френ, И. О. Сенковский, М. М. Казимбек, О. Н. Бётлингк, Л. З. Будагов, П. М. Мелиоранский, Ф. Е. Корш, В. В. Григорьев, Н. Я. Бичурин, В. В. ВельяминовЗернов, Н. В. Хаников, И. Н. Березин, Н. И. Веселовскийларнинг туркий халқлар тиллари, адабиёти ва тарихини, қисман нумизматикани ўрганишга бағишланган асарлари). 19-а. 60-й. ларида Н. И. Ильминский ва В. В. Радловларнинг асарлари билан туркий тилларни ўрганиш (айниқса, қад. ва ўрта туркий ёзув ёдгорликларини ўрганиш, тилларни қиёсий ўрганиш, умумтуркий луғат яратиш ва б.) тарихида янги босқичга асос солинди. Л. Будаговнинг 2 жилдли «Туркий лаҳжаларнинг қиёсий луғати» (1869—71), В. В. Радловнинг 4 жилдли «Туркий лаҳжалар луғати тажрибаси» (1888—1911) луғатлари туркий лексикография тарихида муҳим янгилик бўлди. Ўрта Осиё халкдари тарихини, унинг ижтимоий, иқтисодий муаммоларини ўрганиш (19-а. охири) эса Бартольд номи билан боғлиқ. 19-а. охири — 20а. бошларида Туркийшуносликнинг ривожланишига туркий халқларнинг ўзларидан етишиб чиққан баъзи олимлар ҳам (Ч. Валихонов, Қ. Носирий, М. Ф. Охундов, Исҳоқхон Ибрат, И. Олтинсарин, Н. Ф. Катанов ва б.) ҳисса қўша бошладилар. 19-а. охири — 20-а. бошларида лингвистик Туркийшунослик мактаблари Ўрта Осиё ва Кавказда ҳам пайдо бўлди. Н. П. Остроумов, Н. Н. Пантусов, В. П. Наливкин, И. А. Беляев, С. Лапин, И. Будзинский, Л. Афанасьев, И. Д. Ягелло, И. М. Букин, И. Олтинсарин кабилар Ўрта Осиёдаги туркий тилларни, Н. В. Хаников, Л. Лазарев, В. Х. Кондараки, М. А. Усмонов, О. Заатов, М. Г. Афанасьев, Н. А. Карауловлар Кавказдаги туркий тилларни ўрганиш билан шуғулландилар. Шўро даврида тарих ва тарихнавислик, тил ва адабиёт соҳаларидаги бир томонлама сиёсат ва мафкура тазйиқи сезилиб турсада, шарқшунослик ва Туркийшунослик ижобий анъаналарга асосланган ҳолда ривожланишда давом этади. Бунда ўз ижодларини чор Россияси давридаёқ бошлаган В. В. Бартольд, В. Д. Смирнов, В. А. Богородицкий, А. Н. Самойлович, С. Е. Малов, Н. И. Ашмарин, А. Е. Кримский, А. П. Ковалевский, Н. Я. Марр, И. А. Орбели ва б. олимлар алоҳида ўрин эгаллайди (Н. Ф. Катанов 48 та туркий тил ва лаҳжаларнинг чоғиштирма грамматикасини езди, Н. И. Ашмарин чуваш тилига оид 17 жилдли асар яратди). 1926 й. да Бокуда Бутуниттифоқ туркийшунослар қурултойи бўлиб, унда, биринчидан, Туркийшуносликнинг муаммолари ўртага ташланиб, бу соҳадаги келажак вазифалар муҳокама қилинди, иккинчидан, СССР да яшовчи туркий халқлар ҳамда ёзувга эга бўлмаган бошқа халқ ва элатлар учун уларнинг фонетик қурилишини тўлароқ акс эттирувчи алифболар яратиш масаласи кўриб чиқилди. Натижада тил қурилиши соҳасида жадал ишлар бошланиб, Н. Ф. Яковлев, Л. И. Жирков, А. Н. Самойлович, Б. Чўпонзода, Е. Д. Поливанов, А. А. Пальмбах, А. М. Сухотин, К. К. Юдахин ва б. туркийшунослар томонидан СССРдаги туркий тиллар учун янги алифболар ва имлонинг илмий асослари яратилди. Кдд. ёзув анъаналарига эга бўлган узбек, озарбайжон, уйғур, туркман, татар, бошқирд, қозоқ ва б. туркий халклар 1927—30 й. ларда лотин графикаси асосидаги алифболарни қабул қилдилар. Бу жараённинг ижобий (савод чиқаришнинг осонлашуви) ва салбий (қад. дан ўз ёзувига эга бўлган узбек, озарбайжон, уйғур ва б. халкларни қарийб минг йиллик ёзма ёдгорликларидан, маданий меросидан маҳрум қилиш) оқибатлари илмий жамоатчиликка яхши маълум. Айни шу даврда (ўтган асрнинг 30-й. лари ва ундан кейин) Туркийшуносликка, жумладан, туркий тилларни ҳар томонлама ўрганишга Б. Чўпонзода, Н. К. Дмитриев, А. П. Поцелуевский, И. А. Батманов, К. К. Юдахин, Э. К. Пекарский, Х. Жубанов, Н. Сауранбоев, С. Аманжолов, Б. М. Юнусалиев, Т. Н. Харитонов, А. К. Боровков, С. Муталлибов, Ғози Олим Юнусов, А. Н. Кононов, А. М. Шчербак, С. Н. Иванов, В. В. Решетов, Е. И. Убрятова, М. Ш. Шералиев, А. Р. Тенишев, Ф. Абдуллаев, А. Ғуломов, Ш. Ш. Шоабдураҳмонов, М. З. Закиев, Ғ. Абдураҳмонов, Ж. Киекбоев, Н. К. Баскаков ва б. муносиб қисса қўшдилар. СССР ҳудудида яшовчи туркийзабон халклар тарихи, этнографияси ва археологияси эса В. В. Бартольд, А. Ю. Якубовский, С. И. Руденко, Н. П. Диренкова, С. В. Киселёв, В. А. Шишкин, М. Е. Массон, С. П. Толстов, А. П. Окладников, Я. Ғ. Ғуломов, А. Х. Маргулан, Т. А. Жданко, Л. Н. Гумилёв, А. Д. Грач, Л. Р. Кизласов ва б. томонидан ўрганилди. Туркий халклар адабиётларини ўрганишда ҳам муайян ютукларга эришилди В(. Д. Смирнов, А. Н. Самойлович, Е. Э. Бертельс, В. А. Гордлевский, В. М. Жирмунский, Абдурауф Фитрат, А. Саъдий, М. Авезов, Ҳ. Орасли, М. Ғайнуллин, Ҳоди Зарифов, Иззат Султон ва б. нинг асарлари).

40-й. лардан бошлаб ҳоз. туркий тиллар ва уларнинг лаҳжаларини ўрганиш билан бир каторда тарихий ва қиёсийтарихий фонетикасини, грамматикасини ўрганиш бошланади, лексикология ва лексикография, диалектография ва диалектология ривожланади, 50-й. лардан эса туркий ёзув ёдгорликларини лингвистик жиҳатдан ўрганиш кенг йўлга кўйилади. С. Е. Малов ёдгорликларнинг матнларини ҳамда «Қад. туркий ёзув ёдгорликлари» номли умумлаштирувчи асарини нашр эттиради (1951). 10 кишидан иборат туркийшунослар гуруҳи томонидан «Кдд. туркий тил луғати» (1969), Э. В. Севортян ва шогирдларининг 4 жилдли «Туркий тилларнинг этимологик луғати» (1974—89), Амир Нажибнинг «Туркий тилларнинг тарихийқиёсий луғати» (1жилд, 1979), ўзбек луғатчиларининг 4 жилдли «Алишер Навоий асарлари тилининг изохли луғати» (1983—85) каби луғатларнинг нашр этилиши, ҳоз. қозоқ, туркман, озарбайжон, узбек, татар, қирғиз, қорақалпоқ тиллари изохли луғатларининг яратилиши ҳам Туркийшунослик ривожига катта ҳисса бўлиб қўшилди.

Ўзбекистонда Туркийшунослик муаммолари билан шуғулланиш ва шу соҳада мутахассислар тайёрлаш ишлари Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт, Шарқшунослик, Тарих, Археология интларида, Қорақалпоғистон бўлимида, Тошкент шарқшунослик интида, ЎзМУ ва б. унтларнинг тегишли фтларида амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Туркийшуносликнинг тил, адабиёт, фольклор, тарих, этнография йўналишлари нисбатан ривожланган. Хусусан, лингвистик Туркийшунослик ривожида Исқоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Ашурали Зоҳирий, Элбек, Қаюм Рамазон, С. Муталлибов, С. Иброғимов, Олим Усмон, А. Ғуломов, Ф. Абдуллаев, У. Турсунов, И. Қўчқортоев, Қ. Каримов, Ш. Шукуров, Ғ. Абдураҳмонов, Ш. Шоабдураҳмонов, А. Рустамов, М. А. Асқарова, Э. Фозилов, Қ. Маҳмудов, А. Нурмонов, Ҳ. Неъматов, Э. Бегматов, Э. Умаров ва б. нинг, рус олимларидан Е. Д. Поливанов, А. К. Боровков, К. К. Юдахин, А. Н. Кононов, В. В. Решетов, А. М. Шчербакларнинг ҳиссалари катта.

20-а. нинг 2ярмидан ҳоз. кунларгача Туркийшунослик муаммолари барча туркий тилли давлатлар фанлар академияларига қарашли Шарқшунослик интларида ёки шарқшунослик бўлимларида, унтлар ва интларнинг шарқшунослик ва туркийшунослик фтларида, Россия Федерацияси ФА Шарқшунослик инти ва унинг Ленинград (ҳоз. СанктПетербург) бўлими, Тилшунослик, Этнография, Археология интларида, минтақавий бўлимлари ва илмий марказларида ўрганилмоқца ва ҳал қилинмоқда, уларда Туркийшунослик бўйича етук мутахассислар тайёрланмоқда.

Туркияда бу соҳадаги и. т. лар (ўрта асрларни ўрганиш, манбаларни нашр этиш) 20-а. бошларидагина пайдо бўлди. Истанбул унти ва б. муассасаларда нафақат Туркия тарихи, балки Туркийшуносликнинг янада кенгроқ муаммолари — туркий халклар тарихи ва адабиёти ўрганила бошлади (А. Рафиқ, М. Ф. Кўпрулу, А. Асим ва б.) нашр этилди.

Туркийшунослик нафақат туркий халклар яшайдиган мамлакатларда, балки улар муқим яшамайдиган Европа мамлакатларида ва АҚШда, Корея ва Японияда ҳам ривожланмоқца. Шарқий Европанинг бир қанча мамлакатларида Туркийшунослик тарихфилология, баъзан соф тилшунослик соҳалари бўйича ривож топган. 19-а. — 20-а. бошларида венгер олимлари И. Кунош, Г. Вамбери, Г. Куун, Б. Мункачи ва б. асосан, қад. ва ҳоз. тур кий тиллар лексикаси, тарихи ва грамматикасига оид асарлар ёздилар. Уларнинг ишини Д. Немет, Л. Лигети, К. Ласло, Д. Хазаи, А. РонаТаш, Д. Кара, Э. Шютцлар давом эттирмоқдалар. Айни шундай ишлар Польшада Т. Ковальский, А. Зайончковский, В. Зайончковский, Э. Триярский ва б., Руминияда М. Губоглу, В. Дримба, Т. Лабель, М. Банеску ва б., Болгарияда С. Чилингиров, С. Беликов, П. Живкова, Д. Гажанов, Г. Гилибов, С. Младенов, Н. Тодоров, М. Моллова ва б., Чехия ва Словакияда Я. Рипка, И. Иречек, Ч. Трухелка, И. Блашкович, Й. Кабрда ва б., собик, Югославия республикаларида Г. Елезович, Х. Хажибегич, Х. Шабанович, А. Шкалич, Б. Журжев ва б. томонидан амалга оширилди. Австрия, АКШ, Буюк Британия, ГФР, Дания, Италия, Финляндия, Франция, Швейцария, Швеция ва б. мамлакатларда хам Туркийшуносликнинг умумий ва хусусий масалалари билан шуғулланган ва шуғулланувчи олимлар анчагина. Булар—немис олимлари Г. Винклер, К. Броккельман, Г. Якоб, В. Банг, А. фон Габен, М. Хартман, Б. Флемминг, Г. Дёрфер; фин олимлари М. Кастрен, Г. Рамстедт, М. Рясянен, П. Аалто; швед олимлари Г. Ярринг, К. Нильсон, Д. Юхансон; даниялик В. Грёнбек, К. Грёнбек, В. Томсен; австриялик М. Битткер, А. Титце, Ф. Миклошич,Г.

Мейер; англиялик Э. Гибб, Денисон Россе, Ж. Клоусон; франциялик Паве де Куртейль, С. де Саси, Ж. Дени, Л. Базен; италиялик Л. Бонелли, Э. Росси, А. Бомбаччи; япониялик Шира Хаттори, Нобуо Ямада, И. Мурояма, Macao Мори, Ш. Исави, Т. Хаяши ва б. кўзга кўринган туркийшунослардандир. АҚШда Туркийшунослик 20-а. нинг 30-й. ларида пайдо бўлиб, 50—60-й. ларда жадал ривожлана бошлади. Бу ривожланиш, асосан, Европа ва Туркиядан жалб этилган туркийшунослар хисобига бўлиб, Колумбия, Гарвард, ЛосАнжелес, Индиана унтларида туркий тилларни ўқитишўрганиш ишлари йўлга қўйилди (ҳозирда ҳам ушбу унтларнинг ходимлари, тингловчи ва талабалари Ўрта Осиё туркий халқлари тиллари, адабиёти, тарихи, этнографиясини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонда илмий сафарларда бўлмоқда). Индиана унти 1960 й. дан «Uralic and Altaic series» тўпламини нашр этади, унда урал ва олтой тиллари билан бир каторда туркий тиллар бўйича ҳам материаллар чоп этилади. Америкалик К. Менгес, О. Прицак, Д. Синор, Халаши Кун, Стэнфорд Шоу, Р. Х. Девисон, Р. Девере, Ш. Мардин, В. Х. Микнейл ва б. АҚШда Туркийшуносликнинг тал, адабиёт, тарих соҳалари ривожланишига катта ҳисса қўшдилар.

Туркийшунослик бўйича тадқиқотларни тарғиб қилиш, оммалаштириш мақсадида СССР даврида «Советская тюркология» («Совет туркийшунослиги») журнали (1970 й. дан Бокуда) ва «Тюркологический сборник» («Туркология тўплами», 1970 й. дан Москвада) мунтазам нашр этилиб турган, лекин 90-й. лар ўрталарида мазкур журналини «Туркология» номи билан нашр этишга уринишлар бўлсада, кейинчалик бу жараён тўхтаб қолди. Туркийшунослик муаммоларини ёритувчи журнали ва бюллетенлар Лондонда (Asia Major»), Истанбулда (Turk Dili»), Анқарада (Turk Dili Arastirmalari yilligi», «Tarih Arastirmalari Dergisi»), Парижда («Turcica»), Тошкентда («Шарқ машъали», «Шарқшунослик», «Ўзбек тили ва адабиёти») ва б. жойларда нашр этилиб келмоқда. Қозоғистонда Аҳмад Яссавий номидаги Қозоқтурк халқаро унтида «Туркология» журнали нашр этилмоқда (2003 й. дан).

Ад.: Кононов АН., Тюркская филология в СССР, 19171967, М, 1968; Баскаков Н . А., Введение в изучение тюркских языков, 2 изд., М., 1969; Кононов А. Н., История изучения тюркских языков в России, Л., 1972; Л у ни н Б. В., Историография обҳественнўх наук в Узбекистане. Библиографические очерки, Туркийшунослик,1974; Қўчқортоев И., Исабеков Б., Туркий филологияга кириш, Туркийшунослик, 1984.

Абдуваҳоб Мадвалиев.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКИЙШУНОСЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ТУРКИЯ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты