ТУРКИСТОН МИЛЛИЙ БИРЛИГИ

«ТУРКИСТОН МИЛЛИЙ БИРЛИГИ» — Туркистон тараққийпарварлари ташкил қилган сиёсий ташкилот (1921 — 42). Асосий мақсади Туркистон минтақасининг тўлиқ мустақиллигига эришиб, яхлит давлат тузиш бўлган. Дастлаб «Ўрта Осиё миллий мусулмон жамиятлари федерацияси» номи билан ташкил қилинган (1921 й. авг.). Валидий унинг Марказий Қўмитаси (МК) раиси этиб сайланган. МК таркибига Туркистоннинг нуфузли сиёсий арбоблари кирган, ташкилотнинг дастури тасдикланган. «Туркистон миллий бирлиги» билан «Милшй иттиҳод» ташкилоти ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатган. Унинг Самарканд ш. да бўлган 6конгресси (1921 й. 5—7 сент.)да 24 банддан иборат Низом ва Туркистон миллий байроғи кабул қилинган. Мазкур конгресс Туркистон минтакасидаги истиклолчилик ҳаракатининг ғоявий жиҳатдан жипслашувига хизмат қилди. «Туркистон миллий бирлиги»нинг 7конгресси (Тошкент ш., 1922 и. 18—20 сент.) Валидийга ташкилот фаолиятига халкаро жамоатчилик эътиборини қаратиш ва чет элда унинг бўлимларини тузиш учун хорижга боришни топширади. 1923 й. ёзидан унинг аъзолари асосан чет элларда фаолият кўрсатган. Унинг Европада 2 та конгресси (1924 й. 23 нояб., 1925 й. 1 май, Берлин) бўлган. «Янги Туркистон» (муҳаррири Усмон Хўжа, 1927 й. июнь — 1932 й. сент. ; Истанбул ва Берлин) ва «Ёш Туркистон» (муҳаррири Мустафо Чўқай; 1929 й. дек — 1939 й. авг. ; Париж ва Берлин) журналилари «Туркистон миллий бирлиги» органи ҳисобланган.

Ад.: Валидий 3., Бўлинганни бўри ер Х[отиралар], Т., 1997; Ўзбекистоннингянги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Зиёева Д., Туркистон миллий озодлик ҳаракати, Туркистон миллий бирлиги, 2000.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКИСТОН МИЛЛИЙ БИРЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЖАДИДЧИЛИК
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты