ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ

ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ — Туркистон минтакасидаги дастлабки демократик ҳукумат (1917 й. 27 нояб. — 1918 й. 19 фев.).

Қўқонда бўлиб ўтган Бутун Туркистон мусулмонларининг фавқулодда 4қурултойи (1917 й. 26—28 нояб.)да ташкил топган. Қурултой Туркистон ўлкасини Россия Федератив Республикаси таркибида ҳудудий жихатдан мухтор деб эълон қилди. Шунингдек, Таъсис Мажлиси чақирилгунга қадар ҳокимиятни Туркистон Муваққат кенгаши ва Туркистон Миллий [Миллат] Мажлиси қўлида бўлиши керак деб ҳисоблади. Маркази—Қўқон ш.

Курултойда Туркистон Муваққат Кенгаши аъзоларидан Туркистон мухторияти ҳукумати (8 кишидан иборат) тузилди. Европалик аҳоли вакиллари орасидан номзодлар кўрсатилиши учун уларга ҳам яна 4 ўрин ажратилди. Ҳукумат таркибига Муҳаммаджон Тинишбоев (Бош вазир ва ички ишлар вазири), Ислом Султон ўғли Шоаҳмедов (Бош вазир ўринбосари), Мустафо Чўқай (ташқи ишлар вазири), Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев (ҳарбий вазир), Ҳидоятбек Юрғули (Агаевер ва сув бойликлари вазири), Обиджон Махмудов (озиқ-овқат вазири), Абдураҳмон Ўразаев (ички ишлар вазирининг ўринбосари), С. А. Герцфельд (молия вазири) киритилди. Кейинчалик ҳукумат таркибида айрим ўзгаришлар юз берди. М. Тинишбоев Апаш Ўрда Мухторияти фаолиятида қатнашиш учун Оренбургга жўнаб кетгач (1917 й. дек.), Мустафо Чўқай Бош вазир лавозимини бажаришга киришди. И. Шоаҳмедов молия вазири (С. Герцфельд ўрнига), Потеляхов озиқовқат вазири (О. Маҳмудов ўрнига), О. Маҳмудов адлия вазири, Носирхон Тўра маориф вазири, Саидносир Миржалилов ҳукумат хазиначиси лавозимларини эгаллашди. Саводсиз большевик комиссарлардан фаркли равишда ҳукумат аъзолари чуқур маълумотли тараққийпарвар зиёлилар бўлиб, улардан 5 нафари ҳуқуқшунос эди.

Туркистон Миллат Мажлиси 54 нафар (36 мусулмон, 18 европалик) аъзодан иборат бўлиши кераклиги белгиланди. Қурултой жараёнида 32 кишидан иборат Миллат Мажлиси сайланди.

Туркистон Миллат Мажлиси томонидан тасдиқланган қонунлар тез орада эълон қилинди, шунингдек, янги ҳукумат мамлакат Конституциясини тайёрлаш учун таниқли ҳуқуқшуносларни жалб қилди. 1917 й. 26 декабрда Туркистон мухториятининг Миллий байроғи қабул қилинди. «Эл байроғи», «Бирлик туғи», «Свободнўй Туркестан», «Известия Временного Правительства Автономного Туркестана» каби ҳукумат газ. лари ўзбек, қозоқ, рус тилларида нашр қилина бошланди. Аввал чикаётган «Улуғ Туркистон» ва «Ҳуррият» газ. лари ҳам ўз саҳифаларида мухторият ҳукумати фаолиятига алоҳида ўрин ажрата бошлади. Нашр ишларини яхшилаш учун О. Маҳмудовнинг босмахонаси ҳукумат ихтиёрига ўтди. Туркистон мухторияти миллий қўшинни ташкил қилишга киришди. 1918 й. бошида уларнинг сони 2000 аскарга етди. Бундан ташқари Қўқонда тахм. шунча миршаблар бор эди. Ҳукумат иқтисодий соҳада 30 млн. сўм миқдорида ички заём чиқаришни йўлга қўйди. Шунингдек, ҳукумат аъзолари очлик чангалида қолган Туркистон аҳолисига Оренбург орқали ғалла келтириш муаммосини ҳал қилиш учун амалий қадамлар ташлаган.

Туркистон мухторияти ҳукумати қисқа муддат ичида халқ ўртасида катта эътибор қозонди. Янги ҳукумат фаолияти бутун Туркистон минтақасида яшаётган туб ерли халқлар томонидан қизғин қўллабқувватланди.

Ўлка большевиклари Туркистон мухторияти ҳукуматига катта хавф деб қарадилар. Туркистон ўлкаси ишчи, солдат ва крестьян депутатларининг фавқулодда 4съезди (Тошкент ш. ; 1918 й. 19—26 янв.)да мухториятга муносабат масаласи асосий ўринда турди. Съезд Туркистон мухторияти ҳукумати ва унинг аъзоларини қонундан ташқари ҳолда деб ҳисоблаб, ҳатто вазирларни қамоққа олиш ҳақида қарор қабул қилди. 1918 й. 30 янв. да Туркистон ўлкаси ХКС Т. м. ни тугатиш учун ҳарбий ҳаракатларни бошлади. Тошкентдаги большевиклар бунинг учун қизил гвардиячилар отрядлари ва арман дашноклари дружиналари (қ. «Дашнакцутюн»)&гм кенг фойдаланди. Миллий матбуотнинг ёзишича, 31 янв. (янги ҳисоб билан 13 фев.)да жанглар бошланди. Туркистон ўлкаси ХКС 1918 й. 14 февралда (янги ҳисоб билан) Фарғона вилоятида ҳарбий ҳолат эълон қилди.

Дастлабки жангда мухториятнинг миллий қўшинидан ташқари қўқонлик тинч аҳоли вакиллари ҳам қатнашди. Асосан болта, чўкич, таёқ кўтарган халойиқнинг сони 10.000 кишига етди. Шунга қарамай, қуролсиз бу кишилар қизил аскарларнинг Қўқон ш. га қилган ҳужумини уч кун давомида мардонавор қайтардилар. Шу орада мухториятчилар сафида парокандалик юз берди (18 фев. да уламоларнинг тазйиқи билан Мустафо Чўқай истеъфога чикди ва баъзи вазирлар сингари Қўқонни тарк этди. Айрим вазирлар (Ҳ. Агаев ва б.) жангда ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг бошқа аъзолари (О. Маҳмудов, Носирхон тўра, С. Герцфельд, У. Асадуллахўжаев, И. Шоаҳмедов) эса кейинчалик большевиклар томонидан қўлга олинди.

Қўқон ш. қўрбоши миршаблари бошлиғи Кичик Эргаш 18 фев. дан бошлаб амалда Туркистон мухторияти ҳукуматининг раҳбарига айланди. 19 фев. га ўтар кечаси Тошкентдан Туркистон ўлкаси ҳарбий комиссари Е. Перфильев бошчилигидаги пиёда, отлиқ ва артиллерия қисмларидан иборат 11 эшелон қўшин етиб келди. 19 фев. дан бошлаб 3 кун давомида қизил аскарлар шаҳар устига тўплардан ёндирувчи снарядлар ёғдиришди. Шаҳар бутунлай вайрон бўдди ва ўтолов ичида қолди. Қўқоннинг ўзида 3 кун давомида 10 мингдан зиёд киши ўдциридди. Мухторият қўшинининг тирик қолган қисми Кичик Эргаш бошчилигида (200—300 йигит) Қўқон яқинидаги Бачқир қишлоғига чекинди ва мудофаа истеҳкомларини қуриб, душман ҳужумини қайтарди. Қизил гвардиячилар Қўқон ва унинг атрофларидаги тинч аҳолини талаш ва ўлдиришни авж олдиришди. Совет режими Туркистон мухторияти ҳукуматини 19 фев. да курол кучи билан ағдариб ташлади.

1918 й. 22 фев. да Қўқон ш. даги РусОсиё банки биносида большевиклар томонидан тайёрланган «тинчлик шартномаси» имзоланди.

Туркистон мухторияти ҳукумати атиги 72 кун умр кўрган бўлса ҳам, у эрксевар халқимизни миллий мустақиллик ва истиклол учун курашга даъват этди. Бу ҳукуматнинг ағдарилиши туркистонликлар томонидан совет Россиясининг Туркистонга нисбатан тажовузкор режалари мавжудлигининг яна бир далили сифатида қабул қилинди. Туркистонликлар тинч йўл (парламент) билан миллий давлатчиликни қайта тиклаш мумкин эмаслигини тушуниб, 1918 й. фев. ойининг охирида қўлларига қурол олган ҳолатда Туркистонда совет режими ва большевикларга қарши қуролли ҳаракатни бошлаб юбордилар. Совет тузуми даврида Туркистон мухториятининг моҳияти сохталаштирилиб, у тор маънодаги Қўқон мухторияти билан алмаштирилди.

Ад.:Аъзамхўжаев С, Туркистон мухторияти, Туркистон мухторияти, 2000; Ражабов К,. К., Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар, Туркистон мухторияти, 2000; Алимова Д., Голованов А., Ўзбекистон мустабид совет тузуми даврида: сиёсий ва мафкуравий тазйиқоқибатлари, Туркистон мухторияти, 2000; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Очерки по истории государственности Узбекистана, Туркистон мухторияти, 2001.

Саидакбар Аъзамхўжаев, Қаҳрамон Ражабов.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖАДИДЧИЛИК
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты