ТУРКИСТОН ФРОНТИ

ТУРКИСТОН ФРОНТИ (Туркфронт) — РСФСР Қуролли кучларининг Олий бош қўмондони С. С. Каменевнинг директивасига асосан 1919 й. 15 авг. да Самара, Астрахон, Оренбург губернялари ва Урал вилояти ҳудудида Шарқий фронтнинг Жан. гуруҳ армиялари асосида ташкил қилинган фронт (1919—26). Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракатига қарши кураш мақсадида тузилган. Туркистон фронтига дастлаб 1, 4, 11армиялар киритилган. 1919 й. 25 авг. да Туркистон Республикасидаги барча қизил аскар қисмлари ҳам унга бўйсундирилди. Туркистон фронтини ҳарбий ва партиявий жиҳатдан Инқилобий ҳарбий кенгаш (Реввоенсовет) ва Сиёсий бошқарма бошқарган. М. В. Фрунзе Т. ф. ниинг 1қўмондони бўлган (1919 й. 15 авг. — 1920 й. 10 сент.).

1919 й. 20 ноябрда Туркистон фронти ҳарбий штаби Самарадан Тошкентга келиб ўрнашган. М. Фрунзе Тошкентга келгач (1920 й. фев.), ҳарбий ҳаракатларда бевосита қатнашган. Россия марказидан доимий равишда катта миқцордаги қизил аскарлар Туркистонга юборилган. Mac, 1919 й. ёзида Туркистон Республикасидаги қизил армия қисмларида 35.378 жангчи бўлган бўлса, Туркистон фронти ташкил қилингандан кейин 71.751 жангчи ва 185 та пулемёт Россиядан Туркистонга ташланган. 1920 й. 1 сент. да қизил аскарларнинг сони 182.800 кишига етган. Туркистон фронти жангчилари истиқлолчиларга қарши кураш билан чекланмасдан, 1920 й. 2 фев. Хивада хонлик ва 2 сент. да Бухорода амирлик тузумини ағдариб ташлаб, бу давлатлар ҳудудини ҳам босиб олган (қ. Бухоро босқини).

Туркистон фронтига М. Фрунзедан ташқари Г. Сокольников (1920—21), В. Лазаревич (192122), В. Шорин (1922), А. Корк (1922 — 23), С. Пугачёв (1923 — 24), М. Левандовский (1924—25), Авксентьевский (1925 — 26) қўмондонлик қилган.

1920 й. 4 июнда Туркистон фронти асосида Ўрта Осиё ҳарбий округи тузилган.

Ад.: Туркестан в начале XX века: к истории истоков национальной независимости Туркистон фронти, 2000; Ражабов К,., Бухорога кизил армия босқини ва унга қарши кураш, Туркистон фронти, 2002.

Қаҳрамон Ражабов.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКИСТОН ФРОНТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты