ТУРКИСТОНДА СОВЕТ РЕЖИМИГА ҚАРШИ ҚУРОЛЛИ ҲАРАКАТ

ТУРКИСТОНДА СОВЕТ РЕЖИМИГА ҚАРШИ ҚУРОЛЛИ ҲАРАКАТ — Ўрта Осиё халқларининг большевиклар ҳукмронлиги ва босқинчи қизил армияга қарши олиб борган кураши (1918—1935). Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат — Ўрта Осиёдаги миллий озодлик ҳаракати тарихида алоҳида босқич бўлиб, кураш кўлами ва шиддати унинг мураккаб ва зиддиятли эканлиги билан ажралиб туради.

Бу ҳаракат ўз жуғрофий доирасига кўра, 3 ҳудудга бўлинади: Туркистон АССР, Бухоро Республикаси ва Хоразм Республикаси қудудлари. У кейинчалик Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ССРда ҳам давом этди. Қуролли кураш ўз ривожланиш жараёнига кўра, 2 даврни босиб ўтди: 1918—24 ва 1925—35 й. лар.

Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракатнинг 1даври, дастлабки қуролли гурухдарнинг ташкил топиши Кичик Эргаш ва Катта Зргашнинг номлари билан узвий боғлиқдир. Туркистон мухторияти хукумати қўшинига бошчилик қилган Кичик Эргаш.1918 й. 19 — 21 фев. да Қўқон ш. да бўлган уруш натижасида мағлубиятга учраб, Қўқон уездидаги Бачқир қишлоғига чекинди.

26 фев. да Бачқирга қизил гвардиячилар ва арман дашнокдари (қ. «Дашнакиутюн»)ғтнг 5 та отряди ҳужум қилди.

27 фев. да бўлган жангларнинг бирида Кичик Эргаш ҳалок бўлгач, Катта Эргаш Фарғона водийсида большевикларнинг мустамлакачилик тартибига қарши кураш бошлади. Тез орада ҳаракат бутун Фарғона водийси ва Самарқанд вилояти ҳудудларига тарқалди.

Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат нииг бош сабаби большевикларнинг ўлкада юритган мустамлакачилик ва шовинистик сиёсати бўлди. Большевиклар томонидан амалга оширилган дастлабки социалистик тадбирлар (корхоналарнинг давлат ихтиёрига ўтказилиши, хусусий мулкнинг тугатилиши, озиқ-овқат тақсимоти ва ғалла монополияси, ислом динининг чекланиши ва атеизм тарғиботи, масжид, Мадраса, хусусий мактаб ва қозихоналарнинг бекитилиши, вақф ерларнинг тортиб олиниши, мажбурий меҳнатнинг жорий қилиниши, бозорларнинг ёпилиши ва б.) хамда қизил армия жангчиларининг талончилик ва босқинчилик сиёсати ҳаракатга алоҳида кескинлик ва кўлам бағишлади. Бу ҳодисалар курашнинг тобора кенгайиши ва ривожланишига олиб келди.

Қуролли кураш ўзининг ҳаракатлантирувчи кучлари (деҳқонлар, чоракорлар, ҳунармандлар, косиблар ва мардикорлар, тўқ бадавлат оилаларнинг вакиллари — савдогарлар, бойлар қамда уламолар) ва ташкилий тузилиши жиҳатидан ҳам аҳолининг барча гурух^ари ва ижтимоий қатламларини ўзига қамраб олган ҳаракат хисобланади.

Курашчиларнинг миллий таркиби, асосан, туб жой аҳоли — ўзбеклар, тожиклар, туркманлар, қирғизлар, қозоқлар, қорақалпоклар, қисман уйғурлардан иборат бўлган. Шунингдек, руслар ва Валидий томонидан юборилган айрим бошқирд ва татар ҳарбийлари, Туркия ва Афғонистондан келган оз миқдордаги зобитлар хам бор эди. Мадаминбек қўшинлари билан Жалолободда турган К. Монстровнинг крестъянлар армияси ўртасида совет режими ва қизил армияга қарши биргаликда курашиш учун ўзаро битим тузилган (1919.02.09.).

Қизил аскарлар томонидан босқинчилик ва талончиликларнинг кучайиши уларга қарши хдракатни янада кучайтирди ва курашчилар сафига мунтазам равишда аскарлар (йигитлар) қўшилиб турди ва янгиданянги гуруҳ,лар ташкил топди.

Валидийнинг Туркистонга келиши ва кураш майдонига чиқиши, «Туркистон миллий бирлиги» ташкилотининг қарор топиши (1921.2.8) билан жанглар бутун минтақада авж олиб кетди. Бошқа яширин миллий ташкилотлар («Миллий иттиҳод», «Миллий истиқлол») қам тузилиб, улар ҳаракатни фаол қўллабқувватлашди.

Туркистон жамиятида ўша пайтда етакчи мавқега эга бўлган уламолар ҳам ҳаракат мафкурасини тайёрлашда муайян даражада хизмат қилдилар. Аммо ҳаракат айрим мутаассиб руҳонийларнинг амаллари оқибатида кўпгина ҳолларда фақат ислом ғояларига сингиб кетди ва шу билан чекланиб қолди.

Курашчилар фақат жанг ҳаракатлари олиб бориш билан чекланмасдан Мадаминбек бошчилигида Муваққат Фарғона ҳукумати (1919.22.10) номли ҳукуматни ҳам туздилар.

1920—24 й. ларда Бухоро ва Хоразм республикаларида миллий мухолифат олиб борган озодлик кураши ўзига хос алоҳида йўналиш ва хусусиятга эга бўлиб, ўта мураккаб ва зиддиятли эканлиги билан Туркистон Республикасидаги бу ҳаракатдан ажралиб туради. Большевиклар кизил аскарларга таянган ҳолда 1920 й. 1 фев. да Хива хонлиги ва 1920 й. 2 сент. да Бухоро амирлигинн қуролли куч билан ағдариб, ҳокимиятни Бухорода, асосан, Ёш бухороликлар, Хоразмда эса Ёш хиваликлар фирқаларининг аъзоларидан иборат демократик кучлар қўлига беришди. Лекин, бу жойларда ҳокимият учун курашаётган бошқа кучлар ҳам мавжуд бўлиб, натижада миллий кучлар ўртасида ҳокимият масаласида ўзаро ихтилоф вужудга келди.

Бухоро Халқ Совет Республикаси ва Хоразм Халк, Совет Республикасиаз. 1920 й. да юзага келган қуролли мухолифат шу сабабли бир йўла 2 кучга карши: биринчидан, бу давлатлар ҳудудида жойлашган босқинчи қизил армия қисмларига қарши мустақиллик курашини; иккинчидан, большевиклар ёрдамида ҳокимиятни эгаллаб олган кучларга, яъни Ёш хиваликлар, Ёш бухороликларга қарши мухолифлик урушини олиб бордилар. Бу ҳаракатнинг Туркистон Республикаси, хусусан, Фарғона водийсидаги қуролли курашдан фаркли жиҳати ҳам ана шунда.

1924 й. охирида Туркистон минтақасида миллийҳудудий чегараланиш ўтказилиши натижасида қуролли курашнинг 1даври якунланди. Унинг 2даври эса яна 10 й. давом этиб, ўзининг характери ва кучлар нисбати жиҳатидан аввалги даврга нисбатан анча фарқ қилади. Бу даврда, асосан, Фарғона водийси, Шарқий Бухоро ва Хоразм воқасида жанглар давом этди. 30-й. ларнинг ўрталарига келиб қуролли ҳаракат мағлубиятга учради. Тирик қолган курашчиларнинг аксарияти хорижий давлатларга муҳожир бўлиб жўнаб кетишга мажбур бўлди.

Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракатнинг энг заиф томони унинг Ўрта Осиё минтақасида ягона марказ остида тўлиқ бирлаша олмаслиги, ҳаракатнинг бошидан то охиригача мафкуравий асос бўлиб хизмат қилувчи ягона миллий дастурнинг яратилмаганлиги ҳамда баъзи етакчи шахслар орасидаги келишмовчилик ва низолар, айримларининг тор дунёқараши ва б. бўлди. Айрим шахслар (Холхўжа Эшон, Ғуломалихон Баҳодир ва б.) ҳаракатга фақат ўзлари раҳбарлик қилишни ўйлаб, ягона қўмондонликка бўйсунмади. Шунингдек, қуролли курашга алоқадор бўлмаган баъзи rypyviap талончилик ва босқинчилик билан шуғулланиб, кўплаб бегуноҳ кишиларни ўлдиришди. Бундан қизил армия қўмондонлиги ва большевиклар устомонлик билан фойдаланишди. Улар махсус хуфиялар ва жосуслар, турли айғоқчилар ёрдамида ҳаракат ичидаги бирликни парчалаш, баъзи гуруҳ раҳбарлари ўртасидаги тарқоқлик ва ўзаро ихтилофларни янада авж олдиришга уриндилар. Ниҳоят, Совет ҳукумати бир неча ислоҳотлар ўтказиш (хусусан, халқ таълими соҳасида ва янги иқтисодий сиёсатни тадбиқ этиб, халқ учун бироз енгиллик туғдиргандан сўнг) ва турлитуман тарғиботлар натижасида ҳаракат қатнашчиларини меҳнаткашлар қўллабқувватлашдан қайтара олди.

Ад.: Ражабова Р. Ё. ва б., Узбеки стон тарихи (1917-1993 й.), Т., 1994; Валидий, Бўлинганни бўри ер (Хотиралар), Т., 1997; Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2китоб. [Ўзбекистон Совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Туркестан в начале XX века: к истории истоков национальной независимости, Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат, 2000; Алимова Д., Голованов А., Ўзбекистон мустабид совет тузуми даврида: сиёсий ва мафкуравий тазйиқ оқибатлари, Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат, 2000,Зиёева Д., Туркистон миллий озодлик ҳаракати, Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат, 2000; Марказий Осиё XX аср бошида; ислоҳотлар, янгиланиш, тараққиёт ва мустақиллик учун кураш. Жадидчилик, мухториятчилик, истиқлолчилик. Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат, 2001; Ражабов К,., Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат, 2002; Ражабов Қ., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (1917-1924 й.), Т., 2002.

Қаҳрамон Ражабов.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРКИСТОНДА СОВЕТ РЕЖИМИГА ҚАРШИ ҚУРОЛЛИ ҲАРАКАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОЖИКИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты