ВЛАДИГЕРОВ Панчо (1899.1.3, Цюрих — 1978, София) — болгар композитори, пианиночи, дирижёр ва педагог. Болгария халқ артиста (1949). Мил-лий композиторлик мактабининг йирик вакили. Ижодида болгар мусиқа фольклоридан кенг фойдаланган, замонавий болгар мусиқасининг қатор жанрлари (концерт, соната, фортепиано мусиқаси ва б.)га асос солган. Романтик, кўтаринки руҳ б-н суғорилган мусиқий образлариинг ёрқинлиги, гармониянинг нафислиги, оркестр воситаларининг бойлиги Владигеров услубига хос. «Вардар» рапсодияси (1922), фортепиано концертлари (5 та, 1918—62), «Шоҳ Калоян» опсраси (1936) машҳур.