ВЛАДИМИР

ВЛАДИМИР — РФ даги шаҳар, Владимир вилоятининг маркази. Клязьма дарёсининг чап соҳилида. Т. й. ва автомобиль йўллари тугуни. Аҳолиси 356 минг кишидан зиёд (1999). Шаҳар саноатида машинасозлик («Владимир трактор з-ди», «Автоприбор», «Электроприбор», электр мотори ва бошқа и. ч. бирлашмалари) етакчи ўринда. Кимё саноати ривожланган (синтетик смола, пластмасса ва пластмасса буюмлари). Қурилиш материаллари, тикувчилик ва трикотаж буюмлари, озиқ-овқат саноати корхоналари, иссиқлик электр маркази бор. В. 1108 й. да князь Владимир Всеволодович Мономах томонидан Ростов-Суздаль князлигини химоя қилувчи қалъа сифатида барпо этилган. Владимирда «Олтин дарвоза» (1158 — 64), Успение (1158—60) ва Дмитриев (1194—97) соборлари сақланган. Политехника ва пед. ин-тлари, 11 махсус ўрта ўқув юрти, 2 театр, Владимир-Суздаль тарихий меъморий ва бадиий музейқўриқхона бор.


Кирилл алифбосида мақола: ВЛАДИМИР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты