ТУРКТОЗ — от қўйиб, тўсатдан ҳужум қилиб талонторож қилиш усули. Ушбу ҳарбий тактик усул, асосан, туркий халқлар томонидан ҳарбий ҳаракатлар чоғида қўлланган. Турктоздан асосий мақсад ғаним қалбига ғулғула солиш, шах. ар, қишлоқларга қўққисдан ҳамла қилиш, душман кучларини пароканда қилиш, зарур бўлганда, «тил» олиш, турли шаклдаги ўлжани қўлга киритиш ва ҳ. к. ҳисобланган. Турктоз аксарият енгил қуролланган, миқцоран унча катта бўлмаган суворий гуруҳлар томонидан амалга оширилган. Мазкур амалиётни бажарувчи суворийлар тўдаси қорахонийлар армиясида ақинчи (селдай тез келадиган, ҳужум қиладиган), темурийлар қўшинида чопқунч и , шайбонийлар лашкарида юртовул истилохлари билан юритилган.