ВЛАДИМИР ВИЛОЯТИ

ВЛАДИМИР ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1944 йил 14 авг. да тузилган. Майд. 29,0 минг км2. Аҳолиси 1660 минг киши (1995), 80% шаҳарлик. Вилоят таркибида 21 шаҳар, 36 шаҳарча бор. Маркази — Владимир ш. В. в. Шарқий Европа текислигида жойлашган. Ер усти бир оз паст-баланд текислик (энг баланд жойи 236 м). Иклими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 1Г, июлники 17°. Йилига 480—580 мм ёғин ёғади. Вегетация даври 160—180 кун. Асосий дарёлари: Ока ва Клязьма. Тупроқлари асосан, турли хил механик таркибдаги чимли подзол тупроқлар. Мешчера пасттекислигида ботқоқ тупроқлар, Ока ва Клязьма водийларида чимли аллювиал тупроқлар.

Энергетикаси четдан келтирилган ёқилғи асосида ишлайди, торф қазиб чиқарилади. Иссиқлик электр ст-яси бор. Асосий саноат тармоқлари — машинасозлик ва металлсозлик. Трактор, электр моторлари, автоприбор (Владимир), экскаватор, мотоцикл (Ковров), тепловоз, музлатгич (Муром), радиоаппаратура ва телевизорлар (Александров), кабель (Кольчугино) ва б. ишлаб чиқарилади. Енгил саноат (асосан зиғир толасидан газлама и. ч. ва трикотаж буюмлар) корхоналари ҳам бор. Ойна-шиша, жумладан техник ойна, биллур идишлар (ГусьХрустальний ва б.) ишлаб чикарилади. Ёгочсозлик саноати ривожланган. Бадиий буюмлар саноати — каштачилик, заргарлик корхоналари, миниатюралари (Мстёра) билан ҳам машҳур.

Қ. х. да асосан картошка, зиғир экилади. Шаҳарлар атрофида — сабзавотчилик, Опольеда боғдорчилик ривожланган. Чорвачилиги сут-гўшт етиштиришга ихтисослашган. Қорамол, чўчқа, қўй ва эчки боқилади. Т. й. зич жойлашган. Автомобиль йўллари ривожланган. Ока ва Клязьма дарёларида кема қатнайди. 1992 й. да 11 ўрта махсус ўқув юрти, 2 олий ўқув юрти, 2 театр, музей фаолият кўрсатади.


Кирилл алифбосида мақола: ВЛАДИМИР ВИЛОЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты