ВЛАДИМИР ОТ ЗОТИ — оғир юк тортувчи от зоти. Россиянинг Владимир ва Иваново вилоятлари хўжаликларида 20-а. нинг 30-й. ларида маҳаллий йирик юк тортувчи от зотларини клейдестал, тайр ва суффолок каби Англия от зотлари б-н чатиштириб яратилган. 1946 й. да зот сифатида тасдиқланган. Владимир от зотининг туей тўриқ, пешонаси ва оёқларида оқ белгилари бор. Айғирларининг вазни 700 кг, биялариники 550 кг, тойчалари туғилганида 50—60 кг. Машҳур айғирлари си нов пайтида 16 т дан ортиқ юк тортган. Владимир от зоти Россиянинг ўрта минтақаларида боқилади. Бу зот Ўзбекистонда ҳам учрайди. Владимир от зотидан кўпчилик мамлакатлар ва минтақаларда маҳаллий от зотларини яхшилашда фойдаланилган.