ТУРМА

ТУРМА, қамоқхона — озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш муассасасинннт бир тури. Ўзбекистон Республикаси ЖИК га кўра, Турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилиш жазонинг муайян қисми, лекин 5 й. дан кўп бўлмаган муддатга ўта хавфли рецидивистларга ва оғир ёки ўта оғир жинояти учун 5 й. дан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд томонидан тайинланиши мумкин. Шунингдек, Турмалар умумий ва қаттиқ тартибли колониялардан жазони ўташ тартибини ашаддий бузганлик учун ўтказилган шахсларни сақлашга мўлжалланган. Турма ларда маҳкумлар умумий камераларда сакланади. Алоҳида ҳолларда маҳкумнинг батамом ажратиб қўйилишини таъминлаш мақсадида муассаса бошлиғининг прокурор томонидан тасдикланган қарори асосида уни 1 кишилик камерада сақлашга йўл қўйилади. Турмада маҳкумлар белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг 75 фоизигача бўлган суммага озиқ-овқат мақсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишлари мумкин. Улар ҳар муддати 1 соатлик сайр қилиш ва йил мобайнида 2 марта қисқа муддатли ҳамда 1 марта узоқ муддатли учрашув, 2 марта телефон орқали сўзлашув, 2 та посилка ёки йўкдов, шунингдек, 2 та бандероль олиш ҳуқуқига эга. Турма ларда маҳкумларни енгиллаштирилган сақлаш шароитига муддатдан олдин ўтказишга йўл қўйилмайди, маҳкумни соғлиғига кўра тегишли тиббий хулоса асосида ўтказиш ҳоллари бундан мустасно. Ҳомиладор аёллар ва ёнида эмизикли боласи бор аёллар, шунингдек, 1 ва 2гуруҳ ногиронлари Турма ларда жазони енгиллаштирилган саклаш шароитида ўтайдилар.

Мирзаюсуф Рустамбоев.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты