ВЛАДИМИР—СУЗДАЛЬ КНЯЗЛИГИ — Шим.-Шарқий Русдаги йирик кад. рус давлати. 10—12-а. ўрталарида Киев Руси таркибидаги Ростов-Суздаль удел князлиги бўлган. Пойтахтлари — Ростов, Суздаль, 12-а. ўрталаридан улуғ князлик. Пойтахти — Клязьма дарёси бўйидаги Владимир ш. (1157). Мўғуллар томонидан 1238 й. вайрон қилинган. Владимирнинг улуғ князи унвони 13—14 й. ларда Шим.-Шарқий Русда бош унвон саналган. В.-С. к. ерлари Русь давлати таркибига кирган.