ТУРНИР

ТУРНИР (нем. Turnier) — 1) ўрта асрларда Ғарбий Европада рицарларнинг ҳарбий мусобақаси. Унинг мақсади рицарларнинг жанговарлик қобилиятини намойиш қилиш бўлган. Кўп мамлакатларда 16-а. да тўхтатилган;

2) 2 тадан ортиқ спортчи иштирок этадиган шахсий ёки жамоа биринчилиги мусобақаларини ўтказиш шакли. Давра (хар бир қатнашчи бошқа қатнашчиларнинг ҳаммаси билан бир ёки бир неча мартадан учрашади), олимпиада ёки кубок (навбатдаги турда мағлуб бўлганлар чиқиб кетаверади) тартиблари фаркланади. Шунингдек, швейцарча деб ном олган тартиб ҳам бор. Унда учрашувлар сони катнашчилар сонига нисбатан бир неча марта кам бўлади. 1турда рақиблар қуръа ташлаб аникланади, кейинги турларда эса тенг очко олганлар орасида куръа ташланиб жуфт аникланади. Бир мусобақа давомида босқичмабосқич турлича тартиблардан фойдаланиш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРНИР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ҲАРБИЙ САНЪАТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты