ТУРОБОВ Камол (1921.1.7, Тошкент) — кулол, Ўзбекистон халқ рассоми (1974). Ҳунарни отаси уста Туроб Миралиевцан ўрганган. Тошкент бадиий ўқувишлаб чиқариш. ктининг кулоллик булимида ўқиган (1935—38). Тошкентдаги «Қизил кулол» артелида уста (1939—41, 1946—49), 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—45), Ўзбекистон Маҳаллий саноат министрлиги Давлат махсус конструкторлик технология бюроси кулоллик бўлимининг мудири (1968—95). Туробов яратган бадиий идишлар сифатли ва нафис, паргари, ислимий нақшлар билан чизма усулда безатилган. Туробов тайёрлаган идиш ва буюмлар халқаро кургазмаларда намойиш этилган. «Жасорат» медали билан мукофотланган (1995).