ВОДИЙ МУЗЛИГИ

ВОДИЙ МУЗЛИГИ — тоғ дарёси водийси бўйлаб жойлашган музлик. Музлик шакли, характери ва ҳаракат йўналиши водий билан боғлиқ. Водий музлиги морфологик жиҳатдан 2 қисмга бўлинади: юқори — тўйиниш қисми ёки фирн ҳавзаси, унда моддалар аккумуляцияси абляциядан ортиқча бўлади ва қуйи қисм — унда абляция аккумуляциядан кўпроқ бўлади. Водий музлигининг абляция қисми музлик тили дейилади. Музлик водийнинг қайси қисмини эгаллашига қараб цирк (кар) типидаги, альп типидаги мураккаб (ёки полисинтетик) тип ва қадимги ёки дендрит типидаги Водий музлиги лари бўлади. Фирн ҳавзаси бўлмаган ва қор кўчкиси ҳамда ён бағирлардан қулаб тушадиган музликдан тўйинадиган Водий музлиги туркистон типи, довондаги фирп даласидан тоғ тизмасининг иккала томонига оқиб тушадиган музлик қармоқ музлик дейилади.

Водий музлигининг тоғ музликлари ва музлик қопламлари оралиғидаги ўткинчи шакллари, тўрсимон музлик ёки Шпицберген типи, тоғ олди ёки аляска типи ҳам булади. Музлик қопламлари орасидаги Водий музлиги т а – шқарига чиқадиган музлик дейилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВОДИЙ МУЗЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ИТАЛИЯ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты