ВОДИЛ ҚАБРИСТОНИ — жез даврида яшаган чорвадор қабилаларга мансуб қабристон (мил. ав. 2-минг йилликнинг охири ва 1-минг йилликнинг бошлари). 1956 й. Олай тоғи этакларининг Водил тумани (Фарғона водийси) қисмидан археологлар — Н. Г. Горбунова ва Б. 3. Гамбурглар топган. Водил қабристони ҳудудида 273 мозор қолдиғи бор. В. қ. даги қабрларнинг 32 таси текширилганда улар кимларнингдир томонидан олдин ҳам очилганлиги, мурда суяклари жойидан қўзғатилганлиги ва улардаги кўп буюмлар ўғирланганлиги аниқланди. Текширилган гўрлардан фақат нақшли сопол идиш парчалари, жездан ишланган бир неча билагузук, исирғалар, баргсимон ўқ учлари ва б. буюмлар топилди. Водил қабристони даги топилмалар андроново маданиятигг кўп жиҳатдан ўхшаб кетади.