ТУРОН ТЕКИСЛИГИ

ТУРОН ТЕКИСЛИГИ, Турон пасттекислиги — Ўрта Осиёнинг шим. ғарбий ва марказий қисми ҳамда Қозоғистоннинг жан. ғарбида жойлашган текислик. Шим. ғарбда Устюртнинг шим. ғарби бўйлаб Шарқий Европа текислиги (Каспийбўйи пасттекислиги), Жан. Урал (Муғожарнинг шарқий чеккаси, Уралорти пенеплени), шим. да Ғарбий Сибирь (Тўрғай платосининг шим. шарқий тик ён бағри бўйлаб), Қозоғистон паст тоғлари билан (унинг ғарбий чеккаси бўйлаб), шунингдек, Бетпакдала чўли, БалхашОлакўл ботиғининг шим. чекка қисмлари бўйлаб чегараланади. Жан. шаркда ва жан. да Ўрта Осиё тоғлари (Жунғария Олатовининг шарқий, Тяньшаннинг шим., ОлайҲисор тоғларининг ғарбий, Паропамиз ва Копетдоғ тоғларининг шим. этаклари), ғарбда Каспий денгизи билан чегарадош.

Турон текислиги берк ҳавза, унинг марказий қисмида Орол денгизи ботиғи жойлашган. Майд. 1,5 млн. км2. Ўртачабал. 150 — 200 м. Ғарбий қисми (Каспийбўйи пасттекислиги) денгиз сатҳидан 28 м пастда, баъзи бир ботиқлар (мас., Қорагиё ботиғининг туби) —132 м. Шарққа томон текисликнинг баландлиги ортиб боради.

Турон текислигида Ўрта Осиёнинг йирик қумли, гилли, тошлоқ, лёссгилли чўллари (Қорақум, Катта ва Кичик Бўрсиқ, Балхаш бўйи) жойлашган.

Турон текислиги ер юзасининг тузилиши хилмахил, келиб чиқиши, шакли ва ёши жиҳатидан ҳар хил орографик шакллар: пастгекисликлар, платолар, паст тоғлар, қирлар, ботиқлар, қад. дарё ўзанлари, дельталар тарқалган. Турон текислигининг марказий қисмини Турон пасттекислиги эгаллаган. Ундан ҳар томонга баландлик ортиб боради. Бир қанча платолар (Устюрт, Манғистов, Красноводск, Шағирай ва б.) бор. Улар ичида энг йириги — Устюрт. Платолар хамма томондан тик ён бағир (чинк) лар билан ўралган. Паст тоғлар Т. т. нинг ғарбий кисмидаги Манғистов я. о. да — Крратов (556 м), Шим. ва Жан. Октовлар, Кизилкумдаги Султон Увайс тоғи (485 м), Бўкантов (500 м), Етимтоғ (622 м), Томдитов (922 м), Аристонтов (698 м), Овминзатов (649 м), Қулжуқтов (785 м), Қозоқтов (613 м), Балхаш кўлининг жан. ғарбида Желтов, Ойтов (1052 м) ва б. Булар палеозой тоғ жинсларидан ташкил топган, сувайирғич қисми турли тузилишга эга (қояли, текисланган юзалар), ён бағирлари кўпинча тик, қряли, кўплаб қуруқ сойлар билан кесилган. Турон текислигида мезокайнозой тоғ жинсларидан тузилган бир қанча қирлар (Бодхиз, Қорабел, Қорабовур, Оқтумшуқ ва б.) мавжуд. Уларнинг ён бағирлари нишаброқ, атрофидаги текисликлар билан астасекин туташиб кетади, бал. 1000 м гача. Турон текислигида бир қанча ботиқлар (Борсакелмас, Аскаовдан, Мингбулоқ, Қорахотин, Оёқоғитма ва б.) бор. Уларнинг уз. 40 км гача, эни 20 км гача (Қорагиё) етади. Ботиклар тубида бахрр фаслида вақтинчалик кўллар ғосил бўлади. Баъзиларда (мас., Сариқамишда) доимий кўл бор.

Турон текислигида Ўрта Осиёнинг йирик дарёлари: Амударё, Сирдарё, Зарафшоннинг тўртламчи даврда тентираб оқиши натижасида келиб чиққан қад. ўзанлари (Ўзбўй, Жанадарё, Ақчадарё, Мохондарё ва б.) сақланиб қолган. Баъзи ўзанларнинг, мас., Ўзбўйнинг уз. 500 км дан зиёд, эни 300 м, чуқ. 40—50 м га етади. Турон текислигида тугайдиган кўпчилик дарёлар (Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Тажан, Мурғоб ва б.) йирик дельталар хрсил қилган. Уларнинг текис жойларида катта майдонга эга бўлган тақирлар, шўрхоклар вужудга келган. Каспий денгизининг шарқий, Орол денгизининг жан. шарқий қисмларида денгиз текисликлари вужудга келган. Турон текислигининг катта қисмида эол жўякли қумлар, жўякқовак қумлар, барханлар, баъзи қисмларида (Устюрт, Каспий денгизи соҳилларида) карст рельеф шакллари тарқалган.

Турон текислиги Турон шгитасида жойлашган. Унинг палеозой чўкинди, метаморфик ва магматик тоғ жинсларидан ташкил топган пойдевори ҳар хил чуқурликда ўрнашган, баъзи ҳудудларда, мас., Марказий Қизилқумда ер юзасига чикиб, янги тектоник харакатлар таъсирида паст тоғлар ҳосил бўлган. Плитанинг пойдеворини мезокайнозой ётқизиклари қоплаган. Иклими кескин континентал, шим. кисмида мўътадил, жан. да субтропик иклим. Киши, шим. кисмида совуқ, ёзи иссиқ, ҳавоси қуруқ, кам булутли. Янв. нинг ўртача траси, шим. кисмида —17°, —18°, жан. қисмида эса 2°, 4°. Энг паст тра, шим. қисмида —35°, —40°, жан. да — 20°, —25°. Июлнинг ўртача траси 25°, 35°, шим. кисмида 21°, 22°. Энг юқори тра 50° гача кўтарилади. Текисликнинг катта қисмида 200 мм дан кам ёғин тушади, энг кам ёғин (80—100 мм) Амударёнинг қуйи қисмида. Шим. томонга ёғингарчилик кўпайиб, 300 — 400 мм га етади.

Турон текислигида доимий оқар дарёлар йўқ, тоғлардан бошланувчи дарёлар (Амударё, Сирдарё, Зарафшон, Или, Чу, Мурғоб, Тажан ва б.) текислик ҳудудига етиб келади. Тектоник, антропоген кўллар (Орол, Балхаш, Сариқамиш, Айдаркўл, Денгизкўл ва б.) мавжуд. Турон текислиги ер ости сувларига бой, лекин, уларнинг катта қисми шўр. Чучук ер ости сувлари Турон плитасининг пойдевори ва баъзи қум массивларида хрсил бўлган. Унинг ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёларда сув омборлари (Туямўйин, Тажан, Сариёз, Ҳовузхон, Йўлўтан) ва каналлар (Корақум, АмуБухоро ва б.) барпо этилган. Тупроклари кулрангқўнғир, бўз, қумли, тақир, ўтлоқ, шўрхок, агроирригацион тупроклар. Уларнинг кўпчилиги шўрланган, чириндига бой эмас. Ўсимлик қоплами сийрак, қурғоқчилик шароитида субстрат таркибига мослашган, вегетация даври қисқа бўлган шувоқ, шўра, жузғун, қум акацияси, эфемер ва б. тарқалган, воҳаларда маданий ўсимликлар ўстирилади. Ҳайвонот дунёси ҳар хил, ҳайвонлар қурғоқчил шароитда яшашга мослашган. Бир қанча қўриқхоналар (Амударё, Бадайтўқай, Бодхиз, Борсакелмас, Ҳасанкўли, Репетек, Устюрт, Қизилқум, Қоплонқир) ташкил этилган. Турон текислиги турли табиий бойликлар (икҒшми, фойдали қазилмалар, чорвачилик озуқаси, ер)га эга. Фойдали қазилмалардан нефть, газ, олтин, фосфорит, қурилиш материаллари бор. Мурод Маматқулов.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРОН ТЕКИСЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ОСИЁ
ҚОЗОҒИСТОН
РОССИЯ
ЕВРОПА
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты